Абдумутал Абдуллаев (1949-йил 12-май, Хўжаобод тумани, Андижон вилояти Ўзбекистон ССР, СССР – 2022-йил 26-сентябр, Андижон вилояти, Ўзбекистон) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1991), ёзувчи ва публицист. „Олтин қалам“ халқаро мукофоти совриндори (2006). Узоқ йиллар мобайнида „Андижоннома“ газетасида фаолият олиб борган.

Абдумутал Абдуллаев
Файл:Абдумутал абдуллаев.жпг
Таваллуди 12-май 1949-йил
Хўжаобод тумани, Андижон вилояти, ЎзССР
Вафоти 26-сентябр 2022-йил(2022-09-26)
(73 ёшда)
Хўжаобод тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат университети
Машҳур совринлари
„Олтин қалам“ халқаро мукофоти
Дини ислом

Биографияси

Абдумутал Абдуллаэв 1949-йил 12-майда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Кўтарма қишлоғида туғилган. 1956—1966-йилларда Хўжаобод туманидаги ўрта мактабда ўқиган. 1971-йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини "Андижоннома" (собиқ „Коммунист“) газетасида бошлаган. 1975—1980-йиллар мобайнида Республика „Қишлоқ ҳаёти“ (собиқ „Қишлоқ ҳақиқати“) газетасининг Фарғона водийси бўйича мухбири, 1980—1982-йилларда Андижон вилояти фирқа қўмитасида матбуот йўриқчиси, 1982-йилдан „Андижоннома“ газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, 1990-йилдан бош муҳаррир, 1996-йилдан бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2012-йилдан 2016-йилга қадар бош муҳаррир вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. 2016—2020-йилларда эса „Ҳамкорбанк“ АТБнинг „Ҳамкор пресс“ газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритган[1]. Умрининг охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилояти бўйича минтақавий вакили сифатида ишлаган.

Ижодий фаолияти

1994-2014-йиллар давомида ватанпарварлик, эл-юртга меҳр-муҳаббат, умуминсоний қадриятлар, маърифий-маънавий, лирик, фалсафий-тасаввуфий мавзулардаги „Ҳазрати Аттор“[2], „Муҳаббатдан сўз очма менга“, „Кўнгил тинчирмиди?“, „Андижоннома мутоибалари“, „Сийратга сайр“, „Дунёнинг калити“, „Алушта эртаги“[3], „Ишққа даво йўқ“, „Дард“[4], „Умрки бир синоат“, „Алфонс“, „Ҳаждаги ҳаётим“, „Қубайс тоғидаги нидо“[5], „Қақнус“, „Йигит йиғламасин“[6], „Муҳаббат мактуби“[7] каби китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси бўлган. Абдумутал Абдуллаев 2022-йилнинг 26-сентябр куни 73-ёшида вафот этган[8].

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ „"Ҳамкорпресс" газетаси Қаралган сана=17.08.2024“ (ҳамкорпресс.уз).
  2. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Ҳазрати Аттор" Қаралган сана=17.08.2024“ (зиёуз.cом).
  3. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Алушта эртаги" Қаралган сана=17.08.2024“ (расул.темплате.уз).
  4. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Дард" Қаралган сана=17.08.2024“ (н.зиёуз.cом).
  5. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Қубайс тог'идаги нидо" Қаралган сана=17.08.2024“ (н.зиёуз.cом).
  6. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Йигит йиғламасин" Қаралган сана=17.08.2024“ (китобхон.cом).
  7. ↑ „Абдумутал Абдуллаев "Муҳаббат мактуби" Қаралган сана=17.08.2024“ (китобхон.cом). 2024-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-август.
  8. ↑ „Абдумутал Абдуллаев вафот этди Қаралган сана=17.08.2024“ (www.омбудсман.уз).
  9. ↑ „“Олтин қалам”да янгилик: Миллий мукофот бир шахс ва бир жамоага такроран берилиши мумкин бўлмоқда Қаралган сана=17.08.2024“ (юз.уз). 2024-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-август.