Abduqayum Azimov
Абдуқаюм Азимов (1945-йил Тошкентда туғилган) — шарқшунос, филолог, арабшунос, фалсафа фанлари номзоди, доцент. ТошДУ шарқ факултетининг 1968-йилги битирувчиси. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти собиқ ректори (1997—2007-йиллар)[манба керак].
Яман Араб Республикасида араб тили таржимони (1968—1970); ТошДУ шарқ факултети араб филологияси кафедрасида, кейинчалик факултет негизида ташкил топган ТошДСҲИ Тарих факултети исломшунослик кафедрасида ўқитувчи (1970), катта ўқитувчи ва доцент (1992); шу орада 1972—1974-йилларда армия хизмати; 1975—1978 ва 1982—1984-йилларда араб мамлакатларида таржимонлик, референтлик; Ҳозир нафақада[1].
Илмий йўналиши
Исломшунослик ва жамияцҳунослик. У бир монография, 3 та рисола, 5 та мақола ва 3 та методик қўлланма муаллифи.
Асосий илмий ишлари
- Номзодлик диссертацияси мавзуси: „Яқин Шарқ халқлари миллий озодлик курашида исломнинг ўрни“. — Тошкент, 1987.
- Араб шарқи мамлакатларида миллий-озодлик ҳаракатининг хусусиятлари. — Тошкент, 1986. — 52 б.[1]
- Ислом ва ҳозирги замон. — Тошкент, 1991. — 121 б.[1]
- Араб диалогик нутқини ўстириш учун методик кўрсатма. — Тошкент: ТошДУ, 1992. 4. Исломда аёл масаласи // Саодат. — Тошкент, 1994. — № 4.[1]
- Сунний ақида ва ваҳҳобийлик. — Тошкент, 1999. — 52 б.[1]
- Диний экстремизм таълимоти. — Тошкент, 1999. — 16 с.[1]
- Ал-Мотуридий ва исломий эътиқод // Шарқ машъали. — Тошкент, 2000. — № 1 — 2. — Б.14 — 17. — ҳаммуаллифликда.[1]
- Саудовская Аравия и её внутренняя политика // Маяк Востока. — Ташкент, 2000. — № 6. — 2 с.[1]
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси
Адабиётлар
- Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021 — 215—218-бет. [1]