Abdur Rahmon Chatgami
Абдур Раҳмон Чатгами (бенгалча: আব্দুর রহমান চাটগামী; 1920–2015) шунингдек, Фақиҳул миллат ислом дини девбандийлик мактабининг бангладешлик олими эди[1]. 1920-йилда Читтагонгдаги Фотикчҳарининг Имом Нагар деган жойида туғилган[2][3].
Абдур Раҳмон | |
|---|---|
আব্দুর রহমান চাটগামী | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
Абдур Раҳмон 1920 |
| Вафоти |
2015-йил 10-ноябр (95 ёшда) |
| Дини | Ислом |
| Миллати | Бангладешлик |
| Ҳудуд | Бангладеш |
| Мазҳаб | Сунний |
| Юриспруденсия | Ҳанафий |
| Оқим | Девбандий |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Исломий иқтисод, Ҳадис, Ислом ҳуқуқи |
Ёшлик даври ва таълим
Абдур Раҳмон 1920-йилда Британия Ҳиндистонининг Читтагонг тумани, Фатикчҳари шаҳридаги Имомнагар қишлоғида бенгал мусулмон оиласида туғилган. Отасининг исми Чан Миаҳ[4]. Абдурраҳмон умумий ўрта таълимни Дорул Улум Муинул Ислом Ҳатҳазарийда олган. Ўқишини давом эттириш учун Дорул улум девбандга кирган. У ерда Абдурраҳмон „Даврани ҳадис“ни муваффақиятли тамомлаб, шу муассасада ифто (ислом ҳуқуқи) соҳасида тадқиқот олиб борди[1].
Касбий фаолияти
Дорул Улум Деобандни тугатгандан сўнг Абдур Раҳмон маҳаллий мадрасалар, жумладан Читтагонгдаги Ал-Жомиа Ал-Исломия Патия ва Боградаги Жамил мадрасалари ҳамда турли исломий семинарийларда ўқитувчи ва директор бўлиб ишлаган. Абдур Раҳмон Бангладеш Ислом тадқиқот маркази ва Даккадаги Жамиатул Абрарат Ривервиэwнинг асосчиси[5]. Шунингдек, Бангладешдаги Қавми мадраса Таълим кенгаши федерацияси раиси[5]. Булардан ташқари, муфтий Абдурраҳмон Шимолий Бенгалия мадрасасининг 18 та тумандаги мингдан ортиқ исломий таълим муассасаларини ўз ичига олган таълим кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда[манба керак].
Исломий банк иши
1983—1992-йилларда муфтий Абдурраҳмон Ислами Банк Бангладеш Лтднинг 1-шариат кенгаши аъзоси бўлган. Ўшандан бери мамлакатнинг турли банкларидаги ислом банки секторида шариат назоратчиси сифатида муҳим рол ўйнаган. 2007-йилда Бангладеш Ислом банклари Марказий шариат кенгаши (CСБИБ) раиси этиб сайланган[6][7]. Шу билан бирга Ал Арафаҳ исломий банки Шариат кенгаши раиси ва Ижтимоий инвестиция банки Шариат кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Қисқа муддат Шарқ банкининг шариат маслаҳатчиси ҳам бўлган[манба керак]. Шунингдек, Шаҳжалал Ислами банкнинг Шариат кенгаши раиси лавозимида ҳам ишлаган[8]. Абдур Раҳмон турли семинарларда қатнашиш учун Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Ҳиндистон ва Покистонга саёҳат қилган[6].
Вафоти
Абдурраҳмон 2015-йил 10-ноябрда Дакканинг Башундҳара шаҳрида кексаликдан вафот этди[2]. Вафоти муносабати билан Башундҳара гроуп раиси Аҳмед Акбар Собҳан ҳамдардлик билдирди[9].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Организатион“. Cентрал Шариаҳ Боард фор Исламиc Банкс оф Бангладеш. 2011-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 „Нотед Исламиc счолар Муфти Абдур Раҳман пассес аwай“. БДЧрониcле (2015-йил 11-ноябр). 2015-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-ноябр.
- ↑ „Абсолуте Субмиссион то тҳе Алмигҳтй“. фаҳадмаҳди.wебс.cом. 2012-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-апрел.
- ↑ „Муфти Абдур Раҳман'с жаназа ин Башундҳара ат 10ам“. Бангланеwс24.cом (2015-йил 11-ноябр). 2015-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 „Муфти Абдур Раҳман Элеcтед Чаирман оф CСБИБ“ (2008-йил 26-июл). 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 6,0 6,1 „Муфти Абдур Раҳман элеcтед Чаирман оф CСБИБ“ (2011-йил 9-март). 2012-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-ноябр.
- ↑ „Аннуал Репорт 2010“. Банк Асиа. 2012-йил 25-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Шариаҳ Cоунcил“. Шаҳжалал Ислами Банк. 2012-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Муфти Абдур Раҳман пассес аwай“ (2015-йил 11-ноябр). 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-ноябр.