Абдураҳим Ҳайит (уйғурча: ئابدۇرېھىم ھېيىت) — уйғур миллий қўшиқчиси ва бастакори.

Абдураҳим Ҳайит
ئابدۇرېھىم ھېيىت
Таваллуди 1962-йил 1-июн
Касби Уйғур қўшиқчиси

2019-йилнинг феврал ойида Туркия ҳукуматига қарашли манбалар унинг Хитойдаги конслагерда вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Аммо бу даъво Хитой расмийлари томонидан рад этиб келинади. Бу воқеа Хитой—Туркия муносабатларида қисқа муддатли инқирозга олиб келди. 2019-йил июл ойида Хитой ҳукумати унинг ҳибсга олинганини, аммо „соғлиғи яхши“ эканлигини тасдиқлайди. Кўп ўтмай ўз уйида турк журналистлари томонидан интервю олинади, бироқ Абдураҳим Ҳайит ўшандан буён оммага ҳеч қандай кўриниш бергани йўқ. 2021-йил июл ойидан кейинги даврда унинг аҳволи қандайлиги номаълумлигича қоляпти.

Фаолияти

Абдураҳим икки торли анъанавий чолғу дутор орқали ижро қилган қўшиқлари билан машҳур. У Пекинда мусиқа академиясида таҳсил олган ва Хитойда миллий санъат гуруҳлари билан чиқиш қилиб келар эди. Туркия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Абдураҳимни „улуғ шоир“ деб таърифлаган[1][2]. 2017-йилнинг март ойида ёш авлодни ота-боболарини ҳурмат қилишга чақирувчи ва „уруш шаҳидлари“га ишора қилувчи анъанавий уйғур шеърига асосланган „Оталар“ қўшиғини ижро этганидан сўнг ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган. Баъзи хабарларга кўра, у саккиз йиллик қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинган[1][3][4].

Ўлим хабари

Дастлаб турк ОАВлари унинг 2019-йил 9-феврал куни Урумчидаги ҳибсхонада қийноқлардан сўнг вафот этгани ҳақидаги хабарларни эълон қилган. Хабарда айтилишича, у саккиз йиллик қамоқ жазоси билан қамоқхонада сақланаётган эди. Ўлими расман тасдиқланмади, бироқ бу хабарлар Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Хитойнинг Шинжон вилоятидаги этник уйғурларга нисбатан муносабатига эътироз билдириши, уларни „инсоният учун катта шармандалик“ дея таърифлаши ва „хитойликларнинг тизимли ассимиляция сиёсатини“ олиб боришда айблашига сабаб бўлган эди. Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида: „Ҳукуматнинг уйғур туркларига қарши ҳаракати инсоният учун катта шармандаликдир“, дейилади[1][2]. Бу воқеа Хитой—Туркия муносабатларида қисқа муддатли инқирозга олиб келди. Хитой томони Туркиянинг айбловларини „қабул қилиб бўлмайди“ деб жавоб берди[1]. Туркиянинг баёнотидан ташқари, кўплаб мусулмон давлатларининг жамоатчилиги томонидан ҳам бу воқеа қораланган. Бироқ бу давлатларнинг ҳукуматлари ҳеч қандай расмий реаксия билдирмаган. Таҳлилчиларнинг фикрича, уларнинг жимлигига сабаб иқтисодий ва сиёсий оқибатлардан қўрқиш билан боғлиқ бўлиши мумкин[1].

2019-йил 10-феврал куни Хитой давлатига қарашли матбуот хизмати Абдураҳимнинг тирик эканлигини исботловчи видео ролик эълон қилади, унда Абдураҳимга ўхшайдиган бир эркак „саломатлиги яхши“ эканлигини ва „миллий қонунларни бузганликда айбланиб, тергов қилинаётганини“ айтиб ўтади. АҚШда жойлашган ва НЕД томонидан молиялаштирилган „Уйғурларрнинг инсоний ҳуқуқлари лойиҳаси“ халқаро матбуот томонидан „тасдиқланмаган“ деб аталган бу видеонинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олган[5][6][7].

Корнел университетининг Антропология ва Осиё тадқиқотлари кафедраси доценти Магнус Фискесжонинг таъкидлашича, бу видео ёзув бир ссенарийга ўхшайди ва унда шахсга таҳдид қилинган ёки қийноққа солинган ҳолатлар мавжудлиги борасидаги аломатлар мавжудлигини таъкидлаб келади[8].

2019-йилнинг 2-июлида Хитой ҳукумати Ҳайитнинг „миллий хавфсизликка таҳдид солганликда гумонланиб ҳибсга олингани“, аммо „саломатлиги яхши“лиги тўғрисида расмий баёнот берди[9].

Озод қилиниши ва ғойиб бўлиши

2019-йилнинг 25-июл куни Туркиянинг „Айдıнлıк“ газетаси Ҳайит билан Урумчидаги уйида интервю олди. Бу интервюда Абдураҳим Ҳайит уй қамоғида эканлигини маълум қилган[10].

Бироқ, 2019-йил октабр ойидан бери унинг қаердалиги ва аҳволи қай даражада эканлиги яна номаълумлигича қолмоқда ва ўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади[11][12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Туркей демандс Чина cлосе cампс афтер репорц оф мусиcианъс деатҳ“, ББC Неwс, 10 Фебруарй 2019.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Чинаъс треатмент оф Уигҳурс ис 'эмбаррассмент фор ҳуманитй', сайс Туркей“, Тҳе Гуардиан, 10 Фебруарй 2019.
  3. ↑ „Проминент Уйгҳур Мусиcиан Аррестед Амид Идеологиcал Пурге ин Хинжианг“ (эн). Радио Фреэ Асиа. Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  4. ↑ „Фиве Фингерс Cруш Тҳе Ланд : Тҳроугҳлине“ (эн). НПР.орг. Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  5. ↑ „Абдуреҳим Ҳейит Чинесе видео 'диспровес Уигҳур мусиcианъс деатҳ'“, ББC Неwс, 10 Фебруарй 2019.
  6. ↑ Wелле (www.дw.cом). „Чина релеасес видео оф Уигҳур мусиcиан то 'диспрове ҳис деатҳ' | ДW | 11.02.2019“ (эн-ГБ). ДW.CОМ. Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  7. ↑ „Чина релеасес видео оф ‘деад’ Уйгур поэт бут фаилс то силенcе cритиcс“ (эн). Соутҳ Чина Морнинг Пост (2019-йил 11-феврал). Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  8. ↑ Эрин Ҳандлей, Мичаэл Ли, „'Деад' Уйгҳур поэт Абдуреҳим Ҳейит аппеарс он Чинесе стате медиа, сайс ҳеъс 'невер беэн абусед'“, АБC Неwс, 11 Фебруарй 2019.
  9. ↑ „Wҳат'с Фалсе анд Wҳат'с Труэ он Чина-релатед Ҳуман Ригҳц Маттерс“. www.фмпрc.гов.cн. Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  10. ↑ „Айдıнлıк, 'Öлдüрüлдü' денилен üнлü Уйгур озан Абдурреҳим Ҳейит иле гöрüşтü“ (2019-йил 25-июл). 2019-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-июл.
  11. ↑ „Абуреҳим Ҳейит“ (эн-УС). Wорлд Уйгҳур Cонгресс. 2022-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-сентябр.
  12. ↑ Рагҳав. „Абдуреҳим Ҳейит ис тҳе Уйгҳур Боб Дйлан. Тҳе Чинесе говернмент дисаппеаред ҳим“ (эн-УС). СупЧина (2019-йил 5-октябр). 2022-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-сентябр.