Абдураҳим Исроилович Исмоилов (1942-йил 24-июл, Тошкент) — кинооператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1982). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1982). Дастлаб Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар студиясида, 1970-йилдан „Ўзбекфилм“ киностудиясида кинооператор. Энг яхши бадиий ва ҳужжатли филмлари: „Чегара шу ерда тугайди“ (3 қисмли), „Ўзганинг бахти“, „Келин кузатиш“, „Кўзларим йўлингда“, „Бешинчи рақамли лагер“ (5 қисмли, Туркия билан ҳамкорликда), „Эҳтирос қурбонлари“, „Кичкина табиб“ ва бошқалар. 1983-йилдан Тошкент санъат институтида педагог, кафедра мудири, доцент. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979)[1].

Абдураҳим Исмоилов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил