Abdurahmon
Абдураҳмон (1844—1901-йил, 10-январ) — Афғонистон амири (1880—1901). Дўстмуҳаммадхоннинг набираси. Тахт учун ўзаро низоларда мағлубиятга учрагач, Туркистонга қочган (1869). 1878— 1880-йиллардаги инглиз-афғон уруши даврида ватанига қайтиб, Шимолий Афғонистонда ўз ҳокимиятини ўрнатган (1880). 1880-йил 31-июлда Заммада Афғонистон амири деб тан олинган. Абдураҳмон Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга интилган, бироқ Англиянинг зўравонлиги остида „Дюранд чизиғи“ни Афғонистоннинг шарқий чегараси деб тан олишга мажбур бўлган (1893). Унга кўра, кўплаб афғон аҳолиси яшайдиган ҳудудлар Англиянинг Ҳиндистондаги мулклари қаторига киритилган. Абдураҳмон ички низоларга барҳам бериб, мамлакат хўжалигини мустаҳкамлашга имкон яратиб берган ҳукмдор саналади.
| Абдураҳмон пуштуча: عبد رحمان خان | |
|---|---|
|
Амир Абдураҳмон | |
|
Мансаб даври 1880 – 1901 | |
| Аввалгиси | Айюбхон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Кобул |
| Миллати | Пуштун |
| Турмуш ўртоғи | Мирмон Ҳалима |
| Отаси | Муҳаммад Афзалхон |
| Дини | Ислом |
| Мансублиги | Баракзай сулоласи |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |