Абдураҳмон И (731/734-788) — Қуртуба амири (756 йилдан). Пиреней ярим оролидаги Араб амирлиги ва Қуртуба умавийлари сулоласи асосчиси. Мамлакатда ҳокимиятни марказлаштириш сиёсатини олиб бориб, ички низоларга қарши курашган, қабилалар исёнларини беаёв бостирган (яна қаранг Қуртуба халифалиги).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил