Абдураҳмон Толе (асл исми Абдураҳмон Давлат бўлиб, Толе унинг тахаллусидир) (ХВИИИ аср биринчи ярми) – бухоролик мунажжим, шоир ва тарихчи. У Бухоро хони Абулфайзхон (1711-1747) замонида яшаган ва ҳукумат доираларига, хусусан нуфузли амир Абдуллоҳ қушбегига яқин киши бўлган. А. Т. „Тарихи Абулфайзхон“ асарининг муаллифидир. Бу асар ХВИИИ асрнинг биринчи ярмидаги Туркистоннинг сиёсий аҳволига оид қимматли манба бўлиб, аниқ маълумотларга бой.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил