Абдураим Ҳомидов (1943.20.10, Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоги — 10-декабр 2025-йил) – уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2004). Меҳнат фаолиятини 1960-йилда Тўрақўрғон туманидаги „Ўзбекистон“ ширкат хўжалигида механизаторликдан бошлаган. 1974-йилдан шу хўжаликда бригада бошлиғи, бош пудратчи. Ҳомидов пахтачиликда кенг култивация, чуқур эгат олиш, ўғитлаш сонини кўпайтириш каби янги агротехнологияларни яратди ва қўллади, ғалладан 67,6, пахтадан 45 с/га (2003) ҳосил етиштиришга, шартномавий режаларни мунтазам ошириб бажаришга эришди. Кўплаб шогирдлар етиштирди. „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган (2001).

Абдураим Ҳомидов
Файл:Абдураим Ҳамидов.жпг
Таваллуди 20-октябр 1943-йил
Вафоти 10-декабр 2025-йил(2025-12-10)
(82 ёшда)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари

Mehnat shuhrati ordeni

Oʻzbekiston qahramoni

Абдураим Ҳомидов 2025-йил 10-декабр куни вафот этган[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов вафоти муносабати билан ҳамдардлик“. пресидент.уз. 2026-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 14-декабр.