Abdurashid Ismailov
Исмаилов Абдурашид Худаярович (ўзбекча: Исмаилов Абдурашид Худаярович; 1977-йил 12-июл, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани) — Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими. 2023-йилда расман ушбу лавозимга тайинланган[2].
Исмаилов Абдурашид Худаярович | |
|
Мансаб даври 2022-йил 12-сентябр | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Эркин Алимов[1] |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1977-йил 12-июл Сурхондарё |
| Касби | Буджет ҳисоби ва назорат —- молия |
| Маълумоти | Термиз давлат университети Тошкент молия институти |
Биографияси
Таълим
2005-йилда Термиз давлат университетини, 2014-йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
1996 — 1997-йилларда — Термиз шаҳар Ижтимоий таъминот бўлими Ижтимоий хизматни ташкиллаштириш сектори мутахассиси, 1997 — 2001-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги „Мезон“ аудит фирмаси Сурхондарё вилоят филиали бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган. 2001 — 2006-йилларда — Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ижтимоий таъминот бўлими Пенсия ва нафақаларни тайинлаш сектори бошлиғи, 2006 — 2009-йилларда — Сурхондарё вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси Назорат- тафтиш бўлими бошлиғи бўлган. 2009 — 2010-йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Назорат-тафтиш бошқармаси бош мутахассиси, 2010 — 2011-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Информациялашган-таҳлилий ишлар ва статистика сектори бош мутахассиси лавозимида ишлаган. 2011 — 2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Пенсия ва нафақалар тайинлаш мониторинги ва таҳлили бўлими бош мутахассиси, 2012-йилда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Пенсия ва нафақаларни тайинлаш мониторинги ва таҳлили бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлов мониторинг бўлими бош мутахассиси, таҳлил бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 — 2019-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2019 — 2021-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бошлиғи ва 2021 — 2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари ва шу билан бирга 2022-йилда Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган[3]. 2022-йил 12-сентябрда Музработ туманининг собиқ ҳокими ишдан олиниб, унинг ўрнига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдурашид Исмаилов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган[4].
Манбалар
- ↑ „Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди“. газета.уз. Қаралди: 19-апрел 2023-йил.
- ↑ ҳттпс://юз.уз/уз/неwс/музработ-туманига-янги-ҳоким-тайинланди
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-апрел.
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2022/09/13/музработ-туманига-ҳоким-вазифасини-бажарувчи-тайинланди
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
