Abdurashid Rahimov
Абдурашид Мўминович Раҳимов (1945-йил, 12-октябр, Тошкент) — читгар, Ўзбекистон халқ устаси (1999). Ҳунарни отаси уста Абдумўминдан ўрганган. "Металлремонт" комбинатида рассом (1962—79). 1977-йилдан "Ус то" бирлашмасида читгар уста. Р. ижодида Тошкент матога гул босиш мактаби анъаналарини ривожлантирмоқда, меҳнат фаолиятида замонавий хом ашёлардан фойдаланиб анъанавий услубда янги нақш (гул) мужассамотларини қўллаган ҳолда асарлар (дастурхон, чойшаб ва бошқа буюмлар) яратади, замонавий бичимдаги либослар учун гулли матолар тайёрлайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |