Абдурасулбой мадрасаси – Хивадаги ме’морий ёдгорлик (1906)[1]. Ёр Муҳаммад девон масжидининг жанубий-шарий бурчагига туташиб кетган. Мирзабоши Абдурасулбой буйруғига биноан қурилган. Ичан-қал’анинг бир қисми сифатида 1990-йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритилган. Ҳозирги вақтда у сўзана каштаси устахонаси ва кўргазма майдони сифатида фойдаланилади.

Мадраса
Абдурасулбой мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Хоразм вилояти
Шаҳар Хива
Манзил Ичан қалъа МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 16-уй
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки. Хоразм вилояти маданий меърос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
Мадраса тури Кичик
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Абдурасулбой (Комил Хоразмийнинг ўғли)
Бинокорлик санаси 1906-йил
Асосий сана:
Мақоми Давлат ҳимоясида
Ҳолати Сўзаналар тўқиш устахонаси

Тарихи

Абдурасулбой мадрасаси 1906-йилда Хива шаҳрининг шаҳристон қисмида бунёд этилган. 1906-йили барпо этилган бу мадраса эгаси Абдурасулбойнинг туғилиб ўсган уйидан ва уйи ёнидаги Сайид Алоуддин мақбарасидан тахминан икки юз метр жануб томонда жойлашган. Абдурасулбой Пуркомил тахаллуси билан шеърлар ёзган. У Хива хонлигидаги нуфузли аёнлардан Муҳаммад Расул Мирзонинг укаси ва Комил Хоразмийнинг ўғлидир. Хаттот, шоир, мусиқашунос санъаткор бўлган Абдурасулбой Муҳаммад Раҳимхон ИИ даврида Гурлан туманида ҳоким, кейинчалик хонлик девонхонасида мирзабоши бўлиб ишлаган. „Пуркомил“ номи билан девон тузган.

Абдурасулбой мадрасасига кириш пештоқи устидаги мармар тахтадан туркий тилда ёзилган шеърий таърих ўрин олган. Ушбу шеър настаълиқ хатида битилган. Эшик бийнасига уста ўзининг исмини ўйиб ёзган: Амали уста Боғбек[2]. Абдурасулбой мадрасасининг бошқа мадрасалардан фарқли томонлари мавжуд, яъни бинога кирилгач ўнг тарафда ётоқхона-ҳужралар, чап арафда масжид, ўқув хонаси мавжуд. Умумий кўриниши трапециясимон шаклда. Абдурасулбой мадрасасининг ташқи қиёфаси халқ тилида „Хуржун“ мадрасаси деб ном олган Хўжамбердибий мадрасасига ўхшаб кетади.

Меъморчилиги

Мадраса (30х65 метр) икки ҳовлили. Кириш қисми икки ҳовлининг ўртасида жойлашган бўлиб, бир-бирига уланган икки қисмдан иборат, бир томони мадраса ҳовлисига қараган. Абдурасулбойнинг икки қизи икки ҳужрада дафн этилган[3]. Ғарбий ҳовлининг (6,9х3,6 метр) икки бурчагида иккитадан чорси хона, жанубида гумбаз томли масжид, шимолида балхи гумбазли, икки эшикли хона бор. Бу ҳовлига икки томони дарчали даҳлиз орқали кирилади. Шарқий ҳовли (7,1х5,5 метр) ҳам ҳужралар билан ўралган. Даҳлиз тепасидаги кичик хоналар, талабалар яшайдиган ва бошқа ҳужралар балхи гумбазлар билан ёпилган. Деворлари силлиқланган ғиштдан. Пештоқи ва данданасига яшил кошиндан безаклар ишланган.

Ҳозирги пайтда Абдурасулбой мадрасасида қадимги усулда, табиий бўёқлар билан ипак иплардан қўлда сўзаналар тўқиш устахонаси ишлаб турибди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Абдурасулбой мадрасаси“. кҳивамусеум.уз. Қаралди: 12-октабр 2023-йил.
  3. ↑ „Хива - Абдурасулбой мадрасаси тарихи ва фотожамланма“. илмлар.уз. Қаралди: 12-октабр 2023-йил.