Abdurauf Boltayev
Абдурауф Болтаев (1909-йил, 6-феврал, Каттақўрғон 1978-йил, 10-июн, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). 1931—34 йилларда Қорадарё, Нарпай, Сариосиё туманлари, Каттақўрғон шаҳри, Қашқадарё вилояти театрларининг ташкилотчиларидан, 1934—39 йлар Самарқанд вилоят театри да, 1939-йилдан Муқимий театрида актёр. Машҳур роллари: Қози ("Майсаранинг иши"), Бобохон ("Тоҳир ва Зуҳра"), Жиянбой ("Ғунчалар"), Умурзоқбой ("Паранжи сирлари"), Флорес ("Қўзибулоқ"), Қози ("Навоий Астрободда"), Мулла Камол ("Нурхон") ва бошқа "Опасингиллар", "Қутлуғ қон", "Қалбингда қуёш" филмлари, "Наштар" сатирик киножурналининг кўп сонларида турли роллар ижро этган. Б. кулгили, ҳажвий ролларда танилган. У ўз каҳрамонларининг асосий хусусиятларини бўрттириб тасвирлайди, ҳажв ва киноя воситаларидан кенг фойдаланган. Б. яратган қаҳрамонлар соддалиги ва самимийлиги билан ажралиб турган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |