Абдурраҳим Боб (арабча: عبد الرحيم باب — (10 (Х-ХИ асрлар) — мутасаввиф, фақиҳ.

Абдурраҳим Боб
Шахсий маълумотлар
Таваллуди Х—ХИ аср
Дини Ислом
Танилган соҳаси мутасаввиф, фақиҳ

Биографияси

Хожа Қорахон сулоласи асосчиси. Имом Муҳаммад ибн ал-Ҳанафийнинг (вафоти: 700-йил) тўртинчи авлоди.

Туркис­тондаги Қора Усмон қишлоғида яшаган (ҳозирги Жанубий Қозоғистоннинг Арис тумани). „Насабнома“да қорахонлилар давлати (992-1211-йиллар) асосчиси Сатуқ Буғрохонга тенглаштирилган. Туркистонда Ислом жорий қилинишида қатнашган. Ўзган, Фарғона, Шош, Исфижоб, Қора Усмон, Тароз ва Шарқий Туркистонни эгаллаган. Қора Усмон ва Сайрамдаги сўфийлар Мансур Хамир ота, Тектурмас ота, Машҳад ота, Тўқмоқ ота ва бошқалар Абдурраҳимнинг авлодлари. Халқ қиссаларида бу сулола „Машриқий чилтонлари“ деб юритилган. „Рисолаи қаландарий“да „Машриқ томонда Абдурраҳим пир“ деб кўрсатилган[1].

Адабиётлар

  1. А. Фитрат. Аҳмад Яссавий / Танл. асарлар. — Т.: 2000. ИИ, 17;
  2. А. К. Муминов. Абд ар-Рахим-баб / Ислам на терротории бившей Российской империи. Энсиклопедический словар. Вип. З. — М.: „Восточная литература“, 2001. 5;
  3. Б. Д. Кочнев. О Насаб-нама Караханидов // Ясави тагилими. Вип.2. Туркес­тан, 2002:
  4. Ислом тасаввуфи манбалари. — Т.: „Ўқитувчи“, 2005. 318.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.