Муфтий Абдус Саттор Акон (1929-йил — 2012-йил 6-феврал) — ўқитувчи, сиёсатчи ва Бангладеш Жамоати Исломий сиёсий партиясининг собиқ раҳбари. Багерхат-4 парламентининг собиқ аъзоси ҳам эди[1].

Абдус Саттор Акон
আব্দুস সাত্তার আকন
Багерҳат-4 парламентининг аъзоси
Мансаб даври
1991-йил 20-март – 1996-йил 30-март
Ўтмишдоши Миа Аббос Уддин
Вориси Аршадуззамон
Мансаб даври
2001-йил 13-июл – 2008-йил 29-январ
Ўтмишдоши Мозаммел Ҳуссайн
Вориси Мозаммел Ҳуссайн
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1929
Чалитабуниа, Багерҳат, Бенгал президентлиги, Британия Ҳиндистони
Вафоти 2012-йил 6-феврал
Дакка, Бангладеш
Сиёсий партияси Бангладеш Жамоати Исломий
Дафн этилган жойи Чалитабуниа, Багерҳат тумани

Болалик ва ёшлик даврлари

Акон 1929-йилда Бенгал президентлиги Хаулия Иттифоқидаги Чалитабуния қишлоғида бенгал мусулмон Акон оиласида туғилган. Отаси Алимуддин Акон[манба керак]. Акон дастлаб Моррелганждаги Амтали мадрасасида, кейин Лакшмипурдаги Тумчар мадрасасида таҳсил олган. Сўнгра Фирозпурнинг Несаробод шаҳридаги Сарсина Дарус-суннат Комил мадрасасида ўқишни давом эттирди[2].

Касбий фаолияти

Акон касбий фаолиятини исломшунослик ўқитувчиси сифатида бошлаган. Багерҳат Алиа мадрасаси, Хулнадаги Несария Алиа мадрасаси ва Чуаданга Алиа мадрасаларида мудирлик қилган[манба керак]. 1969-йилда Жамоати Исломи Покистоннинг Бакерганж тумани бўлими раҳбари бўлди. 1970-йилда партиянинг Хулна бўлими раҳбари этиб кўтарилди. Шунингдек, партиянинг Багерҳат тумани бўлими раҳбари бўлиб ишлаган ва Бангладеш Жамоати Исломий марказий шўросининг аъзоси ҳам эди[манба керак].

1991-йилда Бангладешдаги умумий сайловларда Акон Багерҳат-4 сайлов округидан партия номзоди сифатида қатнашди ва муваффақият қозонди. 2001-йилги Бангладешдаги умумий сайловлардан кейин иккинчи муддатга парламентга сайланган[3][4].

Вафоти ва мероси

Акон 2012-йил 6-февралда Бангладешнинг Дакка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасида касаллик туфайли вафот этди[манба керак]. Икки кундан кейин дафн маросими бўлиб ўтди ва оилавий қабристонга дафн қилинди. Ундан уч ўғил ва етти қиз қолди[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ „সাবেক এমপি মুফতি আবদুস সাত্তারের ইন্তিকাল“ (бн). সাপ্তাহিক সোনার বাংলা (2012-йил 10-феврал). 2019-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „সাবেক এমপি জামায়াত নেতা মুফতি আব্দুস সাত্তারের ইন্তিকাল আজ দাফন“ (бн). Тҳе Даилй Санграм (2012-йил 8-феврал). 2019-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Лист оф 8тҳ Парлиамент Мемберс“. парлиамент.гов.бд. 2018-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-апрел.
  4. ↑ „Элеcторал Ареа Wиннер“ (эн). Амармп. Қаралди: 2020-йил 8-апрел.[сайт ишламайди]