Abdusalom Azizov
Азизов Абдусалом Абдумавлонович (ўзбекча: Азизов Абдусалом Абдумавлонович; 20.01.1960, Тошкент) — ўзбек давлат арбоби, генерал-лейтенант. 2019-йилдан 2024-йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси[2][3].
2019-йил 15-июлдан 2025-йил 21-январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси[4][5].
Биографияси
1981—1982 — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида навбатчилик қисми ходими.
1982—1986 — Тошкент милиция мактаби тингловчиси.
1986—1989 — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тергов бўлими терговчиси, катта терговчиси.
1989—1997 — Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси катта терговчиси, услубий-назарий бўлими бошлиғи ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари[6].
1997—1998 — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
1998—2001 — Тошкент шаҳар Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2001—2002 — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи[7].
2002—2006 — „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси раиси.
2006—2008 — „Ўзнефтмаҳсулот“ аксиядорлик жамияти раиси.
2008—2008 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи.
2008—2009 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи.
2008—2009 — О'збекистон Футбол Федерацияси вице-президенти ва „Машъал“ футбол клуби президенти[8].
2009—2017 — Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2017—2017 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири[9]. 2017-йил 14-январда генерал-маёр унвони берилган.
2017—2019 — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири[10]. 2019-йил 14-январда генерал-лейтенант унвони берилган.
2019—2024 — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси[11].
2024-йил 23-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилган[12]. 4-декабр куни Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-ма’рифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди[13]
2019-йил 15-июлдан 2025-йил 21-январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси.
Манбалар
- ↑ Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди
- ↑ Абдусалом Азизов ДХХ раиси этиб тайинланди
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/неwсА.пҳп?ст=1549953360
- ↑ „ДХХ раиси ЎФА президентлигига сайланди“. 2024-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-июл.
- ↑ „Абдусалом Азизов: „Адолат, ҳалоллик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди““. 2023-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-июл.
- ↑ „Департамент тарихи“.
- ↑ Бош бошқарма раҳбарлари, 2019-04-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-04-10
- ↑ „Биография“.
- ↑ МВД Узбекистана возглавил Абдусалом Азизов / Новости
- ↑ Абдусалом Азизов стал министром оборони — Газета.уз
- ↑ „Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди“.
- ↑ „Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди“.
- ↑ „Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди“.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Абдусалом Азизовга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- 20-yanvarda tugʻilganlar
- 1960-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Shuhrat medali sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston xavfsizlik xizmati rahbarlari
- Oʻzbekiston Mudofaa vazirlari
- Oʻzbekiston ichki ishlar vazirlari
- Yashayotgan insonlar
- Toshkentlik kishilar
- Oʻzbekiston siyosatchilari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston generallari
- Oʻzbekiston harbiy xizmatchilari
- Maxsus xizmatlar rahbarlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar