Абдусалом Ҳамидов (1885-йил Бухоро—1940-йил) – кандакор уста. Бухоро кандакорлик мактабининг йирик вакили. Абдусалом Ҳамидов анъанавий нақш мужассамотига янги рамз ва оҳангларни олиб кирган: юлдуз, герб, буғдой бошоғи, ғўза чаноғи, одам тасвирлари ва ҳоказолар. Абдусалом Ҳамидов кўплаб шогирдлар тайёрлаган (шогирдлари орасида ўғли Салимжон Ҳамидов ҳам бор). Ҳамидов ишларидан намуналар республика музейларида сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил