Abduttoyyib Zakiyuddin II
Саид Абдуттоййиб Закиюддин ИИ (ҳижрий 1110-йил Зулқаъда ойининг 12-санаси/милодий 1692-йилда вафот этган, Жамнагар, Ҳиндистон) Довудий Боҳранинг 35- Даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият юритган[1]. У 34-даъи Саид Исмоил Бадруддин И дан кейин бу диний лавозимга тайинланган. Саид Закиюддин ҳижрий 1085/милодий 1676-йилда Даъи ал-Мутлақ бўлган[2]. Унинг Даъват даври ҳижрий 1085–1110/ милодий 1676–1692-йиллар оралиғига тўғри келади. У Мавлоно Бҳармалнинг авлодидир.
Саид Абдуттоййиб Закиюддин Довуди Боҳранинг 35-Даъи ал-Мутлақи | |
|---|---|
عَبدُالطّيّب زكِيُّ الدين | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | ҳижрий 1038-йил |
| Вафоти | ҳижрий 1110-йил (милодий 1692-йил) |
| Жамнагар, Ҳиндистон | |
| Дини | Ислом |
| Фарзандлари |
|
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилий Довуди Боҳра |
| Юриспруденсия | |
Ҳаёти
Саид Абдуттойиб ҳижрий 1038-йилда 29-даъи Саид Абдуттойиб Закиюддин И даврида таваллуд топган. Бошланғич таълимни унга бобоси Мавлоно Рож бин Мавлоно Одамдан берган. У олий маълумотни дастлаб устозликдан, сўнгра диний билим юртида олган. У Қур’онни тўлиқ ёдлаган. Отаси Саид Исмоил Бадруддин И 28 ёшида унга насс берган.
Саид Абдуттойиб 47 ёшида яъни 1676-йилда даъи лавозимини эгаллаган ва Жамнагарни бошқарув маркази сифатида сақлаб қолган. У ҳижрий 1090-йилда Аҳмадободга диний, иқтисодий ва ижтимоий тикланиш дастурларини бошлаш учун ташриф буюради.
Вориси
Ҳижрий 1091-йилда ўғли у Саид Мусо Калимуддинни ўзига ворис этиб тайинлаган.
Вафоти
Саид Закиюддин 63 ёшида соғлиғининг ёмонлашганлиги туфайли вафот этади. У Ҳиндистоннинг Жамнагар шаҳридаги Мозори Бадрида дафн этилган[ иқтибос керак ].
Манбалар
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ Мамужеэ Ҳассаналлй, Юсуф. Гемс оф Ҳисторй: А Бриэф Ҳисторй оф Доат Мутлақеэн. Cоломбо: Алвазаратус Саифияҳ, 2017. Қаралди: 2025-йил 6-апрел (2021-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган).