Abduvali Mirzayev
Абдували Ашур ўғли Мирзаев (1950-йил 11-апрел, Олтинкўл тумани, Андижон вилояти, ЎзССР — 1995-йил 29-август) — 1989–1995-йилларда Андижон вилояти бош имом-хатиби. Ўзбекистондаги таниқли имомлардан бири бўлган.
| Абдували Мирзаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Абдували Ашур ўғли Мирзаев 11-апрел 1950-йил |
| Вафоти |
29-август 1995-йил (45 ёшда) (бедарак йўқолган) Аниқ эмас |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Имом |
| Болалари | 1 ўғил ва 6 қиз |
| Веб-сайти | абдувалиқори.cом |
Биография
Абдували Мирзаев 1950-йил 11-апрелда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида таваллуд топган. Ислом билимларини ўрганишдан маҳрум этилган оилалардан бирида вояга этади. Балоғатга етгандан бошлаб дўсти Раҳматуллоҳ домла билан бирга сирли равишда Ислом билимларини ўрганди. Улар тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ фанларидан ҳанафийлик мазҳаби бўйича битилган китоблардан дарс олишади. Кейинчалик араб тили қоидалари ва балоғат илми бўйича тожикистонлик Муҳаммад домладан таълим олишади. Абдували қори 8 ой ичида Қуръонни ёд олади. Кейинчалик, Қуръонни ўзбек тилига изоҳ бериб таржима қилган ва бир қанча китобларга шарҳ бериб овозли дарсликлар чиқарган. 1981-йилда Раҳматуллоҳ домла автоҳалокатда вафот этади, Абдували қори эса бу ҳалокатдан қутулиб қолади. 1982-йили қамоққа олинган, айби исботланмагани сабабли бир неча кундан кейин чиқариб юборилган.
Бундан ташқари ўша вақтда давлат хавфсизлиги идорасига доимий равишда чақиртириб турилган. Абдували қори ошкоралик даври бошлангандан буён 1989-йилда Андижонда қайтадан иш бошлаган Андижон жомеъ масжидида имом-хатиб бўлиб, ваъз ўқий бошлайди. 1992-йилда Тошкентда Ўзбекистон ислом уйғониш партиясининг раиси Абдулла Атаев ўғирлангандан бошлаб, Абдували қорига ҳам бевосита тазйиқлар давом этган. 1995-йил 29-август куни Абдували қори Андижон халқаро аэропортидан Тошкентга учиб боради. Тошкент халқаро аэропортида қўшимча текширув учун олиб кетилган ва шу билан ғойиб бўлган. Яқинлари уни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлангани ва авахтага ташланганини таъкидлайдилар. Ўзбек расмийлари эса, Абдували Мирзаевнинг йўқолишига алоқалари борлигини рад этадилар. Айни пайтда унинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Абдували қорининг ўғли Абдулқуддусдан отасининг йўқолишини сиёсийлаштирмасликни сўрайди. Абдулқуддус, аввал Бирлашган миллатлар ташкилотининг бедарак йўқолганлар билан шуғулланиш бўлими, Буюк Британия, Германия, АҚШ элчихоналари билан алоқа ўрнатади ва Ҳуман Ригҳц Wатч каби ташкилотларни хабардор этиб, бу ишга сиёсий тус ҳам беради.
Оиласи

- Рафиқаси — Шарифахон Мирзаева. Ўғли — Абдулқуддус Мирзаев, Саудия Арабистонида диний мактабни битиргач, Москва давлат халқаро алоқалар институтида ўқиган. [1]. Унинг Абдулвадуд исмли ўғли ҳам бо'лган[2] Уларнинг барчаси 2007-йилнинг 26-сентябр куни Саудия Арабистонида юз берган автоҳалокат туфайли ҳалок бўлишган.[3][4]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.фергананеwс.cом/неwс.пҳп?ид=7218
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-апрел.
- ↑ ҳттпс://www.ббc.cом/узбек/узбекистан/2014/03/140305_неw_аccусатион
- ↑ ҳттпс://www.ҳрw.орг/ру/неwс/2015/02/18/266895
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |