Абдували Қутбиддин (асл исми: Абдували Қутбиддинов Абдумўминович; Қарши шаҳри, Ўзбекистон ССР) — шоир ва публицист. Ёшлар Иттифоқи томонидан таъсис этилган Усмон Носир мукофоти лауреати (1993), Ўзбекистон Республикасининг „Энг улуғ, энг азиз ватан“ анъанавий кўрик танлови ғолиби (2018), „Олтин қалам“ мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист унвони ва „Дўстлик“ ордени билан тақдирланган[1].

Абдували Қутбиддинов Абдумўминович
Таваллуди 20-июн 1960-йил
Вафоти 8-декабр 2019-йил(2019-12-08)
(59 ёшда)
Тахаллуси Абдували Қутбиддин
Фуқаролиги Ўзбекистон ССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Таржимаи ҳоли

Абдували Қутбиддин 1960-йил 20-июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Таниқли олим, шайх Қутбиддин Муҳитдиновнинг набираси.

Дастлаб Қаршидаги ўрта мактабда, кейин ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетида ўқиган (1978—1983). Самарқанд вилоятининг „Зарафшон“ газетасида (1983—1985), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, „Ёзувчи“ нашриётида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, „Халқ сўзи“ газетасида турли лавозимларда хизмат қилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, „Дўстлик“ ордени соҳиби (1997).

2019-йил 8-декабрда вафот этган[2].

Фаолияти

„Зарафшон“ газетаси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,  Ўзтелерадиокомпанияси, „Янги аср авлоди“ нашриёти, „Халқ сўзи“ газетасида турли лавозимларда  фаолият кўрсатган.

Ижоди

Абдували Қутбиддиннинг „Найсон“ (1988), „Ҳумо“ (1989), „Бахтли йил“ (1991), „Хаёл кечаси“ (1994), „Сен ва сен учун“ (1996), „Узоқдан олисга“ (2007)  „Бор“  (2011), „Даъват“ (2014)каби китоблари чоп этилган.

Таржималар

2020-йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси „Ижод“ жамоат фонди „Сўз чамани“ туркумида Абдували Қутбиддиннинг шеърий тўпламини чоп этилган.

Унинг ижоди кўплаб диссертациялар учун тадқиқот манбаси сифатида илмий ўрганилди. Маҳфуза Давронованинг „Ҳозирги ўзбек шеъриятида индивидуал услуб поэтикаси (У. Азим, И. Мирзо, Фахриёр ва А. Қутбиддин шеърияти мисолида)“ (Самарқанд, 2019) мавзусидаги докторлик (ДСс), Мафтуна Холованинг „Ўзбек модерн шеърияти поэтикаси“ (Самарқанд, 2018), Гулноза Орипованинг „Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари“ (Фарғона, 2019) ва Дилшод Хурсановнинг „Ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп поэтикаси“ (Самарқанд, 2020) мавзусидаги фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияларида, жумладан, Абдували Қутбиддин шеърияти хусусиятлари ҳам илмий таҳлил этилган.

Ютуқлари

Ёшлар Иттифоқи томонидан таъсис этилган Усмон Носир мукофоти лауреати (1993), „Олтин қалам“ мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони ва „Дўстлик“ ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Асарлари

„Найсон“

„Ҳумо“

„Бахтли йил“

„Хаёл кечаси“

„Сен ва сен учун“  

„Узоқдан олисга“

„Бор“

„Даъват“

Манбалар

  1. ↑ „АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН (1960)“ (2013-йил 28-октябр). Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
  2. ↑ „Шоир Абдували Қутбиддин вафот этди“ (2019-йил 8-декабр). 2023-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-феврал.