Abe no Hirafu
Абе но Ҳирафу (японча: 阿倍 比羅夫) япон ҳарбий стратегиячиси ва Асука даври қўмондони сифатида танилган шахс.
Абе но Ҳирафу
| |
|---|---|
| 阿倍 比羅夫 | |
Абе но Ҳирафунинг укиё-э си, 1878-йил
| |
| Туғилган йили | номаълум |
| Вафит этган йили | номаълум |
| Фаолият даври | 645-664-йиллар |
| Эра | Асука даври |
| Болалари | Абе но Сукунамаро, |
| Ота-онаси |
|
Баъзи манбаларда у тахминан 575-664 йиллар оралиғида яшаганлиги айтилади[1].
Биографияси
Абе но Ҳирафунинг ҳаётидаги воқеалар унинг ўлимидан бир неча ўн йиллар ўтиб ёзилган "Ниҳон Шоки " ва „Кожики“ китобларида тасвирланган. Отасининг исми ва келиб чиқиши номаълум, чунки ёзма манбалар бир-бирига зид бўлиб, ўша пайтда яшаган уруғларнинг насабномасини улуғлаш учун ўзгартирилган бўлиши ҳам мумкин.
Вояга етганидан сўнг, Абе но Ҳирафу Коши вилоятининг губернатори этиб тайинланади. 658-йилда у маҳаллий аҳолининг илтимосига биноан „Ватаришима“ да (бу Цугару ярим ороли ёки Хоккайдони англатиши мумкин) Мишихасе устидан ғалаба қозонди. Унинг одамлари 660-йилгача Хоккайдо ва Окушири оролларида босқинчилик ва талон-торож қилишни давом эттириб, кўплаб ўлжалар ва маҳбусларни ўзлари билан олиб келишади. Абе но Ҳирафунинг ўлжалари орасида камида 2 та тирик айиқ, 70 та айиқ териси ва 353 та маҳбус бор эди. 660-йил март ойида маҳаллий иттифоқчилар ундан Хоккайдодаги Ишикари дарёсида ҳарбий ёрдам сўрашди, у ерда Абе но Ҳирафу яна ғалаба қозонади.
662-йилда Абе но Ҳирафунинг хўжайини (тез орада император Тенжи бўлади), уни ва асирга олинган шаҳзода Буео Пунгни вайрон бўлган иттифоқчи Баэкже қироллигини тиклаш учун Корея ярим оролига экспедицияда қатнашишга тайинлайди. Абе но Ҳирафуга учта дивизияда орқа бўлинма қўмондонлигига тайинланган эди. Унинг бўлинмаси бутунлай денгиз бўлинмаси бўлиб, улар 662-йил августда қитъага кириб келган ва 663-йил августда Баэкганг жангидаги мағлубиятдан кейин мамалакатга қайта чақириб олинган.
Абе но Ҳирафу бир ёки бир нечта Абе сулолаларининг, шунингдек, Андо ва Акита сулолаларининг илк вакили бўлиши мумкин.
Яна қаранг
Эслатмалар ва ҳаволалар
- ↑ „Абе но Ҳирафу • . А Ҳисторй . . оф Жапан . 日本歴史“ (эн-ГБ). . А Ҳисторй . . оф Жапан . 日本歴史. Қаралди: 2022-йил 11-май.
Тҳис артиcле инcорпоратес техт фром ОпенҲисторй.
Ушбу мақола 2017-йил 27-июлда фойдаланилган Япон Википедияси саҳифаси лíнгíнìнìнìнìнìнìнìнìнčи саҳифасидан олинган.