Abel Tasman
| Абел Жансзоон Тасман | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1603 Лутгегаст, Гронинген провинсияси |
| Вафоти |
1659, 10-октабр Жакарта |
| Касби | саёҳатчи-тадқиқотчи |
Тасман Абел Янсзон (нидерландча: Абел Жансзоон Тасман, 1603, Лутгегаст, Гронинген провинсияси — 1659, 10-октабр, Жакарта) — голландиялик денгизчи сайёҳ, Нидерландиянинг ОстИндия компаниясида хизмат қилган. 1638—41 йилларда савдо кемасига қўмондонлик қилиб, Шарқий Осиё денгизларида сузган. Шимолда Япониягача сузиб бориб, Бонин оролини кашф қилишда (1639) қатнашган. Океания (1642—43) ва Австралияни (1644) тадқиқ қилган экспедицияларга бошчилик қилган.
Тасман 1-экспедициянинг мақсади бўлган „номаълум жанубий материк“ни излаш давомида Ван Димен Ерининг жанубий ва шарқий соҳилларини (1853-йилда орол унинг номига қўйилган), Янги Зеландиянинг ғарбий соҳили, ТриКингс ва Тонга ороллари, Фижи гуруҳидаги баъзи оролларни топиб харитага туширган.
2-экспедиция Карпентария қўлтиғининг жанубий ва ғарбий соҳиллари, Австралиянинг шимоли-ғарбий қисмигача етиб борди. Иккала экспедиция Австралиянинг алоҳида қуруқлик эканлигини, тахмин қилинган жанубий материк билан туташ эмаслигини тасдиқлади. Австралия билан Янги Зеландия оралиғидаги денгиз, орол, Янги Зеландиянинг Жанубий оролидаги қўлтиқ, музлик ва бошқа географик объектлар Тасман номи билан аталган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |