Абелия (Абелиа) – шилвидошлар оиласига мансуб буталар туркуми. 30 дан ортиқ тури бор. Гули йирик, бир оз қийшиқ (зигоморф) косачасининг найчаси тугунча билан туташган, қайтақиси 2,5 бўлмали, чангчиси тўртта. Меваси қуруқ, бир чаноқли, якка уруғли, учида косачанинг қайтақиси бўлади. Ўрта Осиёда Абелиянинг асомусо (Абелия cорймбоса) тури учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил