Петер Абелард (1079-1142) — франсуз файласуфи, илоҳиётчиси ва шоири. Схоластик мантиқ асосчиларидан. Абелард ҳар бир ҳодисани кўр-кўрона эътиқодга асосланган ҳолда эмас, балки фикр юритиш асосида баҳолашни тарғиб этганлиги учун черков вакилларининг ғазабига дучор бўлган. Абелард „ҳа ва йўқ“ асарида христиан дини назариётчилари қарашларининг бир-бирига қарамақарши эканлигини очиб берган. Абелард таълимоти 1121 ва 1140-йиллардаги соборларда муҳокама этилган. Универсалий (умумий тушунча) табиати ҳақидаги мунозарада кейинчалик консептуализм деб аталган таълимотни ривожлантирди. Абеларднинг Элоизага бўлган фожиавий муҳаббати ўзининг „Менинг кўрган-кечирган мусибатларим“ автобиографик асарида баён этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил