Abhariy
Абҳарий, Асириддин Муфазел ибн Умар (ХИИИ аср) – мантиқшунос олим. Нисо (ҳозирги Ашхобод) яқинидаги Абҳар қишлоғида таваллуд топган. Бухоро ва Самарқанд мадрасаларида таълим олган. Икки қисмдан иборат „Туғилиш ва ўлим ҳақида рисола“ муаллифи. Асарнинг биринчи қисми 6 фаслдан иборат: 1) Вожибул Вужуд (Аллоҳ)нинг исботи; 2) Вожибул Вужуд ягоналиги; 3) Вожибул Вужуд намоён бўлиши; 4)Оқибат исботи; 5) Ақдлар кўплиги; 6) Малакали руҳлар. Иккинчи қисми 5 фаслдан иборат: 1) Жисмоний ўлим; 2) Руҳ кўчиб юришининг рад этилиши; 3) Бузилмайдиган руҳ; 4) Руҳий ўлим; 5) Каромат, ваҳий ва илҳом. Асар қўлёзмаларидан бири Теҳрон университети Марказий кутубхонасида, яна бири Эрон Миллат Мажлиси кутубхонасида ва учинчиси Эрондаги Сипоҳсолор мадрасаси кутубхонасида сақланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абҳарий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |