Abhay charan de
Абхай Чаран Де (1896-1977) – тўлиқ исми Абхай Чаранаравинда Бхактиведанта Свами Прабхупда, шунингдек Шрила Прабхупа да номи билан ҳам танилган.1896-йил 1-сентябрдаКалкуттада туғилган. Ҳиндуий-вайшнавийлик диний арбоби. У 1947-йилда „Веда“ фалсафаси билимдони сифатида „Бхактиведанта“ (санскр. „содиқлик“, „фидокорона хизмат“) унвонига сазовор бўлади. Санскрит тилидан инглиз тилига кўпгина „Веда“ матнлари, жумладан, „Бхагавадгита“ („Худо қўшиқлари“)ни шархдар билан таржима қилди. 1959-йилда63 ёшида дунёдан воз кечишга ахд қилади ва Свами („Ақл ва ҳиссиётлар эгаси“) унвонига эришади. 1965-йилда А.Ч. Бхактиведанта Свами АҚСҲга кўчиб ўтди ва „Халқаро Кришнани англаш жамияти“га асос солди. Будаврда Шарқ мистик таълимотига нисбатан катта қизиқиш Кришнани англаш фалсафасини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароит яратди ва ҳаракат тез ривож топди[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.