Abi Tripp
Абигаил „Аби“ Трипп (2001-йил 6-январда туғилган) – канадалик пара сузувчи. Ҳамдўстлик ўйинлари ва пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган[1]. 2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган. 2016, 2020 ва 2024-йилги Паралимпия ўйинларида сузиш бўйича Канада шарафини ҳимоя қилган.
| Аби Трипп | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
2001-йил 6-январ Кингстон (Онтарио), Канада |
| Бўйи | 163 см |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | Кингстон Пенгуинс Ақуатиc Cлуб |
| Мураббий(лар)и | Виcки Кеитҳ |
Ёшлик даври ва таълими
Трипп 2001-йил 6-январда Канаданинг Онтарио штати Кингстон шаҳрида муддатидан тўққиз ярим ҳафта олдин туғилган[2]. Отасининг исми Стеве, онасининг исми Ҳелен Трипп[3]. Унинг Бен исмли акаси бор[2]. Икки ёшида Триппга серебрал фалаж ташхиси қўйилган[4].
2006-йилда Трипп „Кидс оф Стеэл“ триатлон мусобақасида қатнашган. Мусобақа вақтида у Виcки Кеитҳнинг эътиборини тортган ва кейинчалик Кеитҳ унинг онасига ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган „Кингстон Й Пенгуинс“ сузиш жамоасига қўшилишни таклиф қилган[4][5]. Шундай қилиб, Трипп 6 ёшида „Кингстон Й Пенгуинс“ жамоаси таркибига қўшилган[3].
Трипп Ридеау маҳаллий мактабида[3], сўнгра Региополис-Нотре Даме католик ўрта мактабида таҳсил олган[2]. 7 ёшида унга дистония ташхиси қўйилган[6]. У Лавал университетида психология йўналиши бўйича таълим олган[7].
Карераси
2015-йилда ўтказилган Парапан Америка ўйинлари Трипп учун илк йирик мусобақа бўлди ва 50 ҳамда 100 метрга эркин услуб, 100 метрга брасс ва 200 метрга комплекс сузиш йўналишларида иштирок этди[8]. Трипп тўрттала йўналишнинг барчасида 4-ўринни эгаллади[9]. 2016-йилги миллий мусобақада аёллар ўртасида СМ8 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш йўналишида Андреа Cоле томонидан 2002-йилда ўрнатилган 3:03.04 сонияли рекордни саралаш босқичида 3:00.98 кўрсаткич билан янгилади. Финалда эса ўз рекордини яна янгилаб, 2:58.77 натижани қайд этди[8].
Трипп илк бор Паралимпия ўйинларида 2016-йилда иштирок этган. Спортчи 50, 100 ва 400 метрга эркин услуб, 100 метрга чалқанча, 100 метрга брасс ва 200 метрга комплекс сузиш йўналишларида иштирок этган[3]. Трипп учта йўналишда мусобақанинг финал босқичига чиққан, жумладан, 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида саккизинчи, 100 метрга эркин услубда еттинчи, 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсларида эса олтинчи ўринни эгаллаган ва Канада рекордини ўрнатган[10][2].
Трипп 2018-йилда ўтказилган Ҳамдўстлик ўйинларида 50 метрга эркин услубда сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритди. Ўша йилнинг охирида у Пан Тинч океани пара сузиш чемпионатида СМ8 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш йўналишида тўртинчи, С8 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида бешинчи ўринни эгаллади[6]. 2019-йилда спортчи Катарина Рохон, Аурéлиэ Ривард ва Тесс Роутлиффе билан биргаликда жаҳон чемпионатида 4×100 метрга эркин услубда эстафета сузиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди[11]. Бу Триппнинг жаҳон чемпионатидаги илк медали эди[12]. Ўша йили у Киwанис клуби „Йил спортчиси“ унвонига сазовор бўлди[13].
2019-йилги жаҳон чемпионатидаги финал натижаларига кўра, Трипп 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[13], аммо ўйинларда СБ7 тоифасида 100 метрга брасс ва аёллар ўртасида 4×100 метрга комплекс эстафета сузиш баҳсларидан дисквалификация қилинди. Брасс йўналишида унинг оёқ ҳаракатлари қонуний эмас деб топилди, бунда унинг серебрал фалаж ва дистония ташхислари ҳам инобатга олинган[14][7].
2023-йилда Трипп тўрт йиллик муддатга Канада Паралимпия спортчилари кенгашига сайланди[15][16]. У 2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида 100 метрга брасс усулида сузиш йўналишида кумуш медални қўлга киритди[17]. Спортчи 2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида Канада шарафини ҳимоя қилиш учун таркибга киритилган[18].
Манбалар
- ↑ „Аби Трипп - Сwимминг Cанада“. Сwимминг Cанада (2019-йил 25-декабр). 2017-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Кеннедй, Патриcк. „А 'пҳеноменал' Трипп“. Кингстон Wҳиг Стандард (2016-йил 21-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-август.Кеннедй, Патриcк (2016-09-21). „А 'пҳеноменал' Трипп“. Кингстон Wҳиг Стандард. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Кеннедй, Патриcк. „Кингстон сwиммер реадй фор Рио Паралймпиc Гамес“. Кингстон Wҳиг Стандард (2016-йил 15-август). Қаралди: 2024-йил 5-август.Кеннедй, Патриcк (2016-08-15). „Кингстон сwиммер реадй фор Рио Паралймпиc Гамес“. Кингстон Wҳиг Стандард. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ 4,0 4,1 Брйcе. „Кингстон ин Фоcус wитҳ Аби Трипп“ (эн). БМ Пҳотограпҳй (2020-йил 18-январ). Қаралди: 2024-йил 5-август.Брйcе, Мурдоч (2020-01-18). „Кингстон ин Фоcус wитҳ Аби Трипп“. БМ Пҳотограпҳй. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ Балогҳ, Мегҳан. „Кингстон сwиммер ҳеадед то wорлд-cласс cомпетитион“. Кингстон Wҳиг Стандард (2019-йил 5-август). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ 6,0 6,1 Гроссман. „Аби Трипп“. Сwим Онтарио (2020-йил 1-июн). Қаралди: 2024-йил 5-август.Гроссман, Давид (2020-06-01). „Аби Трипп“. Сwим Онтарио. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ 7,0 7,1 Ҳарвей. „Паралймпиан Аби Трипп ревеалс ҳоw дисқуалифиcатион броугҳт cларитй, жой“ (эн-УС). Кингстонист Неwс (2021-йил 17-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-август.Ҳарвей, Ёна (2021-09-17). „Паралймпиан Аби Трипп ревеалс ҳоw дисқуалифиcатион броугҳт cларитй, жой“. Кингстонист Неwс. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ 8,0 8,1 Алли. „Аби Трипп бреакс тwо Cанадиан реcордс ин оне дай ат натионалс“ (эн-CА). Тҳе Торонто Обсервер (2016-йил 8-апрел). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ Сcиллей. „Фор тҳе фоуртҳ тиме, Аби Трипп финишес фоуртҳ ат тҳе Парапан Ам Гамес“. Спорт Кингстон (2015-йил 14-август). 2024-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ Cоппелла. „Кингстон ат тҳе Олймпиcс: Аби Трипп Такес он Токё 2020“ (эн-УС). Висит Кингстон. Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ „Рохон, Cанадиан релай шине он финал дай оф Пара-сwимминг wорлдс“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2019-йил 15-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ Боркоwски. „Cанадианс энд Wорлд Пара Сwимминг Чампионшипс wитҳ релай бронзе“ (эн-CА). Тҳе Торонто Обсервер (2019-йил 15-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ 13,0 13,1 МcАлпине, Иан. „Кингстон'с Аби Трипп ҳеадинг то ҳер сеcонд Паралймпиc Гамес“. Кингстон Wҳиг Стандард (2021-йил 20-май). Қаралди: 2024-йил 5-август.МcАлпине, Иан (2021-05-20). „Кингстонъс Аби Трипп ҳеадинг то ҳер сеcонд Паралймпиc Гамес“. Кингстон Wҳиг Стандард. Ретриэвед 2024-08-05.
- ↑ МаcАлпине, Иан. „Кингстон сwиммер дисқуалифиэд фром бреасцтроке ҳеат ат Токё Паралймпиcс“. Кингстон Wҳиг Стандард (2021-йил 1-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ „Фоур Паралймпианс элеcтед то Cанадиан Паралймпиc Атҳлетес' Cоунcил“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ МаcАлпине, Иан. „Кингстон'с Аби Трипп то серве он Cанадиан Паралймпиc Cоунcил“. Кингстон Wҳиг Стандард (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ „Тесс Роутлиффе анд Аби Трипп финиш 1ст анд 2нд ат тҳе Пара wорлдс“. CБC (2023). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ „Теам оф 20 Пара сwиммерс номинатед то Парис 2024 Cанадиан Паралймпиc Теам“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2024-йил 20-май). Қаралди: 2024-йил 5-август.