Абиотик омиллар, ҳамма муҳитнинг абиотик омиллари (юн. А — инкор қўшимчаси ва биос — ҳаёт) — муҳитнинг тирик организмларга таъсир этувчи ноорганик омиллари (иқлим, температура, намлик, радиация, тупроқнинг шўрхоклиги ва бошқалар) мажмуи. Абиотик омиллар кимёвий (ҳаво, сув, тупроқ таркиби), физикавий (қуёш ва космик радиация, ёруғлик ва иссиқликнинг тақсимланиши, ҳаво оқимлари гравитацияси, сув алмашинуви қонуниятлари ва ҳоказо) омилларга бо'линади. Тирик организмлар тури, зоти ёки навининг о'з аре-али чегарасидаги сони ва тақсимланиш даражаси организмларнинг яшаши учун зарур ҳисобланган, аммо энг кам миқдордаги чекланган абиотик омиллар га боғлиқ. Тирик организмлар тараққиёт жараёнида муҳитнинг Абиотик омиллар таъсирига мослашиб боради. Омиллардан айримларининг ортиқча еки камлиги тирик организмларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади (яна қаранг Биотик омиллар).

Экологик системаларнинг абиотик (ўлик) омилларига қуйидагилар

киради:

1. Иқлим омиллари.

2. Тупроқ омиллари.

3. Топографик омиллар.

Иқлим омилларига ҳарорат, ёруғлик, сув киради. Биз қуйида ўша омилларнинг тирик организмларга таъсирини кўриб чиқамиз. Ҳарорат Ердаги организмларнинг яшаши, ривожланиши ва тарқалишига катта таъсир кўрсатувчи энг муҳим абиотик омиллардан биридир. Ҳаётий жараёнлар тор ҳарорат диапазонида кечади. Кўпчилик ўсимлик ва ҳайвонлар совуқ ҳароратли шароитда нобуд бўлади ёки анабиоз (ҳамма кимёвий жараёнларнинг жуда сусайиши ёки тўхташи) ҳолатига ўтади. Аммо Антарктидада — 70 °C совуқда ҳам сувўтлари, ишайникларнинг айрим турлари, пингвинлар яшай олади. Ерда ҳаётнинг энг юқори чегараси 50-60°C га тенгдир. Бундай ҳароратда ферментлар фаоллиги бузилади ва оқсиллар ивиб олади. Лекин геотермал булоқларда айрим микроорганизмлар 70-80°C да ҳам яшай олиши кузатилади. Ўсимликлар ва кўпчилик ҳайвонлар тана ҳароратини бир хил сақлай олмайди. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги ҳужай — раларда қанд миқдорининг кўплиги ва ҳужайра шираси консентрациясининг ортиқ ёки сувнинг камлигига боғлиқ. Тана ҳароратини сақлай лиш хусусиятларига кўра ҳайвонлар иссиқ қонлилар ва совуқ қонлиларга бўлинади. Совуқ қонлиларга умуртқасизлар, балиқлар, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар иради. Улар тана ҳароратини бир хил сақлай олмайди. Муҳит ҳароратининг кўтарилиши бу организмларда физиологик жараёнларнинг тезлашишига олиб келади. Муҳит ҳароратининг маълум диапазондан пасайиши метаболик жараёнларнинг сусайишига ва организмларнинг ўлишига сабаб бўлади. Эволуция жараёнида иссиқ қонли организмлар ташқи муҳит ҳароратининг ўзгаришидан қатъий назар, ўз тана ҳароратини доимий ҳолатда сақлашга мослашган. Иссиқ қонлиларга қушлар ва сутемизувчилар киради. Қушларнинг тана ҳарорати 40 °C дан юқорироқ, сутемизувчиларники эса 37-40°C атрофида сақланади.

Тана ҳароратининг доимий сақланиши икки хил механизм асосида амалга ошади. Кимёвий механизм оксидланиш-қайтарилиш реаксияларининг жадаллигига боғлиқ бўлиб, марказий нерв системаси томонидан рефлектор усулда идора қилинади. Тана ҳароратини бир хил сақлашда тўрт камерали юракнинг пайдо бўлиши, нафас системасининг такомиллашиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Иссиқликни ўзгартирмай сақлашнинг физик механизмлари қалин жун, патлар, тери ости ёғ клетчаткаси, тери безларининг пайдо бўлишига, қон айланишининг нерв истемаси орқа идора қилиш механизмларининг пайдо бўлишига боғлиқдир. Ҳайвонларнинг ташқи муҳит ҳарорати ўзгаришига мосланиш механизмларидан бири миграция, яъни қулай ҳароратли жойларга кўчиб ўтишидир. Китлар, баъзи қушлар, балиқлар, ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар йил давомида миграция қилади. Совуқ қонлиларнинг айрим турлари ҳарорат пасайганда ёки кескин кўтарилганда карахт бўлиб қолади. Иссиқ қонлиларнинг айрим вакиллари озиқ етишмаса ёки муҳит ҳарорати пасайса, уйқуга кетади (айиқлар, бўрсиқлар). Бунда моддалар алмашинуви сусаяди, лекин тана ҳарорати деярли пасаймайди. Микроорганизмлар, ўсимликлар ва тубан ҳайвонларнинг ҳароратга мослашишларидан бири уларнинг анабиоз ҳолатига ўтишидир. Микроблар анабиоз ҳолатида споралар, содда ҳайвонлар эса систалар ҳосил қилади. Ёруғлик. Экосистемаларда кечадиган жараёнларни асосан қуёш энергияси таъминлайди. иологик таъсир нуқтайи назаридан олганда қуёш нури уч хил спектрга: ултрабинафша, кўринадиган, инфрақизил нурларга ажратилади. Атмосферанинг юқори чегарасида қуёш доимийлиги деб аталадиган қуёш нурланишининг қуввати 1380 W/м2 га тенгдир. Аммо Ер юзасига етиб келадиган қуёш нурланишининг қуввати бирмунча камроқдир, чунки оруғликнинг бир қисми атмосферада ютилади ва қайтарилади. Атмосферанинг юқори қатламларидан ўтиб, Ер юзасига етиб келувчи қуёш нурларининг тўлқин узунлиги тахминан 0,3-10 км га тенгдир. Ултра — бинафша нурла рининг жуда кам қисмигина ер юзасига етиб келади. Ултрабинафша нурларнинг тўлқин узунлиги 0,30-0,40 мкм га тенг бўлгани ва юксак имёвий фаоллиги туфайли тирик ҳужайраларни жароҳатлаши мумкин. Лекин ултрабинафша нурлар организмлар учун кам миқдорда зарур ҳисобланиб, фойдали таъсир кўрсатади. Улар Д витаминининг, кўз тўр пардаси пигментининг ва тери пигментининг ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади. Кўринадиган нурларнинг тўлқин узунлиги 0,40- 0,75 мкм га тенг бўлиб, Ерга етиб элувчи қуёш нурларининг 50 фоизига яқинини ташкил этади. Ҳайвон ва ўсимликларга ҳар хил тўлқин узунликларидаги нурлар турлича таъсир кўрсатади. Ҳар хил ҳайвонлар бир-биридан рангни ўриш қобилияти билан фарқ қилади. Бу хусусият, айниқса, приматларда яхши ривож ланган. Кўринадиган нурлар ўсимликларда фотосинтез жараёнининг амалга ошишида катта аҳамиятга га. Аммо фотосинтез учун фақат 1 фоиз кўринадиган нурлар сарфланади, қолган қисми эса қайтарилади ёки иссиқлик сифатида тарқалади. Ўсимликларда фотосинтез жадаллиги ёруғликнинг птимал даражасига (ёруғлик тўйинишига) боғлиқ. Бу оптимал даражадан ўтилганда фотосинтез секинлашади. Ўсимликлар кўринадиган нурларнинг ҳар хил спектрларини фотопигментлар орқали излаштиради. Тўлқин узунлиги 0,75 мкм дан юқори бўлган инфрақизил нурларни одам кўзи илғамайди, улар тирик организмлар қабул қиладиган қуёш энергиясининг 49 фоизга яқинини ташкил қилади. Инфрақизил нурлар асосий иссиқлик манбайидир. Тик тушадиган қуёш нурлари таркибида улар, айниқса, кўп бўлади. Ёруғликка бўлган талабига кўра ўсимликлар ёруғсевар, оясевар, сояга чидамлиларга бўлинади. Ёруғсевар ўсимликлар яхши ёруғлик тушадиган очиқ жойлардагина ривожлана олади. Уларда фотосинтез жараёни жадал кечади. Чўлларда ала чўлларда ўсадиган оввойи пиёзлар, лолалар шулар қаторига киради. Соясевар ўсимликлар са аксинча, кучли ёруғликни ёқтирмайди, доимий соя ойларда ўсади. Бундай симликларга ўрмонларда ўсадиган апоротниклар, мохлар киради. Сояга чидамли ўсимликлар соя ойда ҳам, яхши ёритилган жойларда ҳам бемалол ўсаверади. уларга қайин, рағай, ан дарахтлари, ўрмон ертути, бинафша каби ўсимликлар киради. Ёруғликнинг ҳайвонлар учун сосан информатив аҳамияти мавжуддир. Содда ҳайвонларда ёруғлик сезувчи хусусият бўлиб, у орқали фототаксис (ёритилган омонга ҳаракатланиш) амалга ошади. Ковакичлилардантортиб деярли ҳамма ҳайвонларда ёругиик сезувчи аъзолар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абиотик омиллар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.