Абишев Ислом Алмаханович (1956-йил 12-май, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) – қозоқ давлат арбоби.

Абишев Ислом Алмаханович
Әбішев Ислам Әлмаханұлы
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1956-йил 12-май (1956-05-12) (70 ёш)
ЎзССР, Тошкент вилояти, Чиноз тумани
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Миллати қозоқ
Таълим Қозоқ политехника институти
Мукофотлари
Qurmet ordeni||||
||Нагрудный знак «За активное участие в спасательных операциях»||

Биографияси

Ислом Абишев 1956-йил 12-майда Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Қутча қишлоғида туғилган. Миллати қозоқ.

1978-йилда В.И.Ленин номидаги Қозоқ политехника институтининг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва электротехника муҳандислиги йўналишини тамомлаган. 1978—1980-йилларда Совет армиясида хизмат қилган.

2017-йилдан 2019-йилгача Бутунжаҳон „Қозоқча кураш“ федерацияси президенти бўлган[1].

Меҳнат фаолияти

Ислом Абишев меҳнат фаолиятини 1972-йилда совхозда механизаторликдан бошлаган. 1980—1981-йилларда Ўзбекистон НПО Кибернетика институти илмий ходими, 1982—1983-йиллар ЛКСМК Чимкент вилоят комитети инструктори, 1983—1992-йиллар совхоз партия қўмитаси котиби ва совхоз директори бўлган. Кейинчалик, 1992—1994-йилларда Чордара туман электр тармоқлари корхонаси директори ўринбосари, 1994-йилдан 1997-йилгача Максат Қора денгиз флоти ва Абай Қора денгиз флоти директори, 1997-йилдан 1999-йилгача „Туран“ ОАЖ ва „Бацу-Энергосбйт“ МЧЖ бош директори лавозимларида фаолият юритган.

У 1999-йилдан 2000-йилгача Бацу корпорацияси ассоциацияси президенти бўлган. 2000-йилнинг ноябр ойидан 2002-йилмимг сентябр ойигача Жанубий Қозоғистон вилояти Ордабасинский тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2002-йил сентябрдан 2003-йил январгача эса Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2003-йил январ ойида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Ушбу лавозимда 2009-йил мартгача фаолият юритган. 2009-йил мартдан 2012-йил февралгача Уст-Каменогорск шаҳри ҳокими бўлган. 2012-йил февралдан 2013-йил июлгача Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Сув ресурслари қўмитаси раиси бўлган. 2013-йилдан 2014-йилгача Бацу корпорацияси ассоциацияси президенти сифатида фаолият олиб борган.

2014-йил август ойидан Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Сув ресурслари қўмитаси раиси сифатида ишлай бошлаган[2].

2019-йил 15-мартда Ислом Абишев Сув хўжалиги қўмитаси раиси лавозимидан четлаштирилиб, 2019-йилнинг 16-мартида ҳибсга олинган[3].

2020-йил 18-февралда Ислом Абишев Соколовский сув қувурини реконструксия қилиш бўйича шартнома тузилаётганида товламачилик йўли билан 60 миллион тенгедан ортиқ миқдорда пора олишга уринганликда айбдор деб топилган (Ж.К.нинг 24-моддаси 3-қисми, 366-моддаси 4-қисми) ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган[4].

Мукофотлари

  • 1998-йил – „Остона“ медали.
  • 2006-йил – „Курмет“ ордени.
  • 2008-йил – „Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишдаги аъло химатлари учун“ медали.
  • 2010-йил – „Қутқарув ишларида фаол иштирок этгани учун“ кўкрак нишони[5].
  • 2010-йил – „Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун“ кўкрак нишони.
  • 2011-йил – „Парасат“ ордени.
  • 2018-йил – Учинчи даражали „Барис“ ордени[6][7].
  • Давлат юбилей медаллари.
  • 2001-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 10 йил“ медали.
  • 2005-йил – „Қозоғистон Республикаси Конституциясига 10 йил“ медали.
  • 2006-йил – „Қозоғистон Республикаси парламентига 10 йил“ медали.
  • 2011-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ медали.

Ислом Абишев Жанубий Қозоғистон вилояти ва Шарқий Қозоғистон вилояти фахрий фуқароси ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „Ислам Абишев избран президентом Всемирной федерации қазақ күресі“. 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  2. ↑ „Председателем комитета по водным ресурсам МОСВР назначен Ислам Абишев“ (ру). Бизмедиа.кз (2014-йил 22-апрел). 2022-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
  3. ↑ Анатолий Пак. „Глава Комитета по водным ресурсам арестован“ (ру). Бизмедиа.кз (2019-йил 19-март). 2022-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
  4. ↑ НУР.КЗ. „Экс-главу комитета МСХ приговорили к 5 годам лишения свободы“ (ру). НУР.КЗ - Свежие новости Казахстана. (2020-йил 18-феврал). 2020-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-феврал.
  5. ↑ Аким Уст-Каменогорска Ислам Абишев удостоэн медали МЧС РК[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Указ Президента Республики Казахстан от 5 декабря 2018 года № 798 О награждении государственными наградами Республики Казахстан“. 2018-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  7. ↑ „Кого наградили орденами в 2018 году“. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.