Абиссал (юнонча: абйссос — тубсиз) — денгиз тубининг 3000-6000 метр чуқурликка тўғри келадиган қисми. Океан тубининг 75% га яқин қисмини эгаллайди. Абиссалда яшаш муҳити турғун, ҳарорат 1-2°, сувнинг шўрлиги 35%, гидростатик босими 300-600(атм)га яқин, бутунлай қоронғи бўлади. Қуёш нури етиб бормаслиги туфайли абиссалда яшил ўсимликлар бўлмайди, ҳайвонлардан океан юзасидан чўкадиган детрит ҳолидаги органик қолдиқлар ва бошқа ҳайвонларнинг мурдаси билан озиқланадиган голотуриялар, денгиз юлдузлари, денгиз нилуфарлари, айрим икки тавақали моллюскалар, кўп тукли Чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, булуцимонлар ва бир қанча балиқлар учрайди. Микроорганизмлар сапрофит бактериялар ва айрим замбуруғлардан иборат. Абиссалда доимий ҳаёт кечирадиган кўпчилик организмлар гидростатик босимнинг ўзгаришига жуда сезгир бўлганидан сувнинг саёз жойларида учрамайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абиссал“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.