Абкар ал-Афкар
Абкар ал-Афкар (арабча: أبكار الأفكار — Аш’арийя олимларидан Сайфуддин ал-Омидийнинг (вафоти: 631/1233-йил) — калом илмига доир асари.
| Муаллиф(лар) | Сайфуддин ал-Омидий |
|---|---|
| Тил | араб тили |
| Жанр(лар)и | калом илмига доир асар |
Муқаддима
Асар қисқа муқаддима ва саккиз бўлимдан ташкил топган. «Муқаддима»да асосий мавзулардан бири сифатида Аллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳақида баҳс қилувчи, диний илмларнинг асосини ташкил қилган калом илми – энг шарафли илм экани, уни ўрганиш катта аҳамият касб этиши, шунингдек, мутақаддим ва мутааххир олимларнинг ўз даврига оид қарашлари изоҳланган ҳолда ифодаланган. «Қоида» номи билан аталган бўлимларда «фасл, боб, қисм, нав’, масала, асл ва фар’» номи берилган ички тузилмалар қўлланилган.
Бўлимлари
И бўлим
Фан муаммосига тегишли биринчи бўлимда турли та’рифлар берилиб, фан соҳалари билан боғлиқ таҳлиллар келтирилган.
ИИ бўлим
Ақлий далиллар (назария) келтирилган иккинчи бўлимда назариянинг та’рифи, шартлари, манбаси, назарий билим манбаи сифатида қабул қилинмаган фикрлар танқиди, Аллоҳнинг борлигини англаш учун соф тафаккур ҳар бир мукаллафга фарз экани каби мавзуларга ўрин ажратилган.
ИИИ бўлим
Назарий ҳукмларга олиб борувчи услублар тилга олинган учинчи бўлимда ҳад, қисмлари, турлари ва уларнинг далиллари устида тўхталинади.
ИВ бўлим
«Ма’лум» мавзусига оид тўртинчи бўлим асарнинг энг кенг қисмини ташкил қилади. «Ма’лум» – мавжуд ёки ма’дум бўлади; мавжуд бўлган «ма’лум» вожиб ва мумкин шаклда иккига бўлинади. Шунингдек, вожиб борлиқ мавзуси кенг баён қилинган ушбу бўлимда вожиб ал-вужуднинг исботи, сифатлари, сифатларининг бир-бири билан боғлиқлиги, Аллоҳ ҳақида жоиз бўлган ва бўлмаган хусусиятлар, ру’ятуллоҳ, Аллоҳни махлуқларига ўхшатишликдан поклаш, насронийларнинг улуҳийятга алоқадор қарашлари танқиди, илоҳий фе’ллар, та’дил ва тажвир, қудрат ва ирода мавзулари устида сўз боради. Мумкин борлиқ қисмида эса жавҳар (субстансия), араз (аксиденсия) ва буларга алоқадор ҳукмлар билан оламнинг ҳодис бўлиши мавзуси тилга олинади. Мазкур бўлимнинг ма’дум бўлган «ма’лум» қисмида аҳвол назарияси танқид қилинади.
В бўлим
Нубувватга доир бешинчи бўлимда нубувват, набий ва мўжиза тушунчалари шарҳидан кейин, пайғамбарларнинг васфлари ҳамда устунликлари ҳақидаги мавзулар ўрин олган.
ВИ бўлим
Охират ҳолатлари ва сам’ийёт (охират ҳаётига оид мавзуларнинг умумий номи)га оид олтинчи бўлимда охират ҳаёти, қабр азоби, жаннат ва жаҳаннамнинг мавжудлиги, ҳисоб, мезон, сирот каби мавзулар баён қилинади.
ВИИ бўлим
«Ал-Асмā ва-л-аҳкāм» номли еттинчи бўлимда иймон ва куфр тушунчаси, аҳли қибланинг куфрда айбланмаслиги, такфир масаласи ва кофирларга боғлиқ айрим ҳукмлар ҳақида сўз боради.
ВИИИ бўлим
Имоматга доир бўлган саккизинчи бўлим – халифаларнинг сайланиши ва бунга алоқадор шартлар, илк тўрт халифанинг қонунчилиги, саҳобалар орасида содир бўлган ички зиддиятлар, саҳобаларнинг фазилатдаги даражалари, амри ма’руф, наҳйи мункар ва буни ижро этувчи кишининг вазифалари каби мавзуларни ўз ичига олади.
Мавзуси
Аш’арийянинг энг нуфузли манбаларидан бири бўлган Абкар ал-Афкар, калом ва фалсафа илмлари жамланган илк асарлардан ҳисобланади. Шунингдек, исломий фирқалардан – хорижийлар, шиа, му’тазила, нажжорийя, ҳашвийя, мушаббиҳа; Исломдан ташқари динлардан – яҳудийлик, насронийлик, мажусийлик ва собиийлик асарда танқид остига олинган асосий мавзулардандир. Абкар ал-Афкарда улуҳийят мавзусига кенг жой ажратилгани ва мазкур мавзуда муаллифнинг ба’зи оригинал қарашларини мавжудлиги диққатга сазовордир.
Абкар ал-Афкар асари муаллифнинг ўзи томонидан «Румӯз ал-кунӯз» номи билан мухтасар қилинган. Азидуддин ал-Ийжий, ат-Тафтазоний ва Саййид Шариф ал-Журжоний каби мутааххир калом олимлари ҳам мазкур асардан асосий манба сифатида фойдаланганлар. Абкар ал-Афкар асари Аҳмад Маҳдий томонидан ал-Азҳар университетининг «Усул ад-дин» факултетида докторлик иши сифатида ҳимоя қилинган.
Абкар ал-Афкар Сулаймония кутубхонасининг Иброҳим Пошо фондида 807–инв. рақам остида сақланмоқда. Кўпрулу ва Тўпқопи саройи музейи кутубхоналарида ҳам турли нусхалари мавжуд[1].
Адабиётлар
- Омидий. Абкāр ал-афкāр. Сулаймония кутубхонаси, Дамад İбрâҳим Паşа, инв. рақам 807;
- Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунӯн. – Истанбул: 1941–43. И, 4;
- Броcкелманн. ГАЛ. Суппл., И, 678;
- Муҳаммед Аруçи. Нûреддин эс-Сâбûнî ве âрâʾüҳü’л-келâмийе мин китâбиҳи’л-Кифâе фи’л-ҳидâе (йüксек лисанс тези, 1406/1986. Câмиатü’л-Каҳире, Кüллийетü Дâри’л-Улûм). «İСАМ Ктп., нр. 13.834». 980;
- Эмруллаҳ Йüксел. «Эбкâрü’л-ефкâр». ТДВ İА. – İстанбул: 1994. Х, 77–78.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |