Абляция (қад. лот. аблатио — олиб кетмоқ) — 1)қайноқ газ оқимининг қаттиқ жисм сиртидан моддаларни сидириб кетиши (эрозия, сублимация, эриш туфайли). Космик аппаратлар ва элтувчи ракеталарнинг бош қисмлари атм.га кирганда уларни ҳимоя қилиш тадбири, шунингдек, ракета двигателлари камераларининг совитилиши Абляцияга асосланади; 2)музлик ёки қор қопламининг эриши, буг'ланиши ёки механик парчаланиши (шамол учириши, айсбергларга ажралиши ва ҳоказо) натижасида массасининг камайиши. Асосан иқлимий омилларга боғлиқ. Намоён бўлишига қараб Абляциянинг 3 та тури фарқ қилинади: муз ости, ички ва юза Абляция Муз ости Ахи Ернинг ички иссиқлиги муз остига чиқишидан, ички Абляция музнинг ишқаланиши, сув ва ҳаво сиркуляцияси натижасида, юза Абляция эса асосан қуёш радиациясидан вужудга келади. „Абляция“ атамаси баъзан „юза қатламнинг ювилиши“ синоними сифатида ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил