Abobil


Абобил (арабча) – қанотлари узун кичик қуш тури[1]. Қур’они каримнинг “Фил” сурасида абобилга боғлиқ қисса келтирилган[2]. Диний манбаларга кўра, Яман подшоҳи – Абраҳа милодий 570-йилда Ка’бани бузиш ниятида Макка томон қўшин тортади. Шу пайт осмонда тўсатдан абобиллар пайдо бўлиб, филга минган Абраҳа қўшини устига лойдан пиширилган тош улоқтириб, сон-саноқсиз қўшинни қурт еган ўсимлик сингари илма-тешик қилиб ташлайди. Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида такаббур ва худобехабар ҳукмдорнинг тақдири қандай аянчли якун топиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида Абобил биланн боғлиқ қиссани далил сифатида келтиради:
"Кўрки, не бир лаҳзада бўлди қатил
Тайри абобил ила ас'ҳоби фил".
(“Ҳайрат ул-аброр”, 20-мақолат)[3]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |