Аболин астрагали (лотинча: Астрагалус аболинии) – икки уруғпаллалилар синфи, бурчоқдошлар оиласи астрагал туркумига мансуб гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чотқол, Угом ва Қоржонтов тизмаларида, Писком дарёси ҳавзасида учрайди[1].

Аболин астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус аболинии

Тавсифи

Қисқа бўйли кўп йиллик ўт ўсимлик. Қисқа танасидан пастга қараб кўплаб бурама поялар ўсиб чиқган. Барги мураккаб, узунлиги 5-6 см бўлган новдада 4-6 жуфтдан жойлашади. Барг шакли юмалоқ чўзиқ. Гуллари поя тепасидаги гулгулпояда 3 ёки 9 тадан бўлиб ўрнашган, икки жинсли уруғчибарг ва чангдон битта ўсимликда жойлашган. Гулкосачабарглари гуллаган вақтида катталашади ва қавариқ тухумсимон шаклга киради. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси қуруқ дуккак мева, узунлиги 8-12 мм юзаси оқ, қалин туклар билан қопланган. Июнда гуллаб меваси июлда пишиб етилади. Уруғи орқали ко'паяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига камёб тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти ҳудудида тарқалган. Тоғларда кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Писком дарёси ҳавзаси атрофида катта популяцияси аниқланган. Тоғларнинг юқори қисмида қуёш нури тик тушмайдиган қоя ёриқларида, дараларнинг сокин ёнбағирларида дарахтлар остида ўсади. Ўсимлик фақат ма'лум бир шароитда ўсишга мослашганлиги, рақобатга чидамсизлиги ва уруғининг униб чиқиш фоизи камлиги сабабли ареали қисқариб кетган. Угом Чатқол давлат табиат миллий боғида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Астрагалус аболинии Попов“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.