Аболиционизм (лотинча: аболитио -йўқотиш, бекор қилиш) — 1) бирор қонунга барҳам бериш учун қилинадиган ижтимоий ҳаракат; 2) қора танли инсонларни қулликдан озод қилиш ҳаракати. Аболиционизм ХВИИИ асрда АҚСҲ, Франсия ва Буюк Британияда пайдо бўлиб, ХИХ асрнинг биринчи ярмида авж олган. АҚШдаги Аболиционизм жамиятлари қулдорликка қарши тарғиботни кучайтирдилар. Аболиционизм зиёлилар, фермерлар ва ишчиларни бирлаштирди. У 1861-1865-йилларда АҚШда бўлиб ўтган фуқаролар урушини тайёрлашда муҳим рол ўйнади. Бу уруш натижасида АҚСҲ жанубидаги қулдорликка чек қўйилди; 3) Буюк Британия, Франсия ва бошқа айрим мамлакатларда мустамлакалардаги қулдорликни бекор қилиш учун олиб борилган кураш ҳаракати.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аболиционизм“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.