Abonent yoʻli
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Абонент йўли, телефон алоқа йўли — муассаса ва хонадонларга ўрнатилган телефон аппаратини икки симли кабел телефон стансияси билан боғловчи алоқа линияси (йўли). Уч қисм: магистрал, тақсимлаш ва бевосита улаш қисмларидан иборат. Магистрал қисм стансиядан то ташқи тақсимлаш қутисигача ер остидан ўтказилади. Тақсимлаш қисми ташқи тақсимлаш қутисидан ички (хона ичидаги) тақсимлаш қутисигача тортилади. Бевосита улаш қисми ички қутини абонентнинг телефон аппарати билан боғлайди. Телеграф стансияси билан аппарат ўртасидаги алоқа йўли ҳам Абонент йўли деб аталади. Абонент йўли шаҳарларда 1-2км дан ошмайди. Қишлоқ шароитида ва шаҳар четида очиқ сим йўлларини ҳам Абонент йўли сифатида ишлатиш мумкин[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абонент йўли“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |