Абубаcар Али Абдаллаҳ (2006-йил 2-апрелда туғилган) – франсиялик профессионал футболчи, Лигуэ 1 вакили „Страсбоург“ клубида ҳужумчи позициясида ўйнайди[1].

Абоубаcар Али Абдаллаҳ
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2006-йил 2-апрел (2006-04-02) (20 ёш)
Таваллуд жойи Саинте-Мариэ, Реюнион, Франсия
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Страсбоург
Рақами 34
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2014–2019 Энтенте Солидаире де ла Cонвенанcе
2019 АС Бретагне
2019–2022 Саинт-Денис ФC
2019–2020 Энтенте Солидаире де ла Cонвенанcе
2022–2023 Страсбоург
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2023– Страсбоург Б 11 (2)
2024– Страсбоург 9 (0)
2024–2025 → Нîмес (ижара) 10 (1)
2025 → Торреэнсе (ижара) 5 (0)
Миллий терма жамоа
2022 Франсия У-16 1 (0)
2024– Франсия У-19 3 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 4-июн учун)

Клублардаги карераси

Франсиянинг Реюнион шаҳрида туғилган Али Абдаллаҳ дасткаб фаолиятини ўз она оролида жойласган „Энтенте Солидаире де ла Cонвенанcе“ академиясида бошлаган[2]. „АС Бретагне“, „Саинт-Денис ФC“ каби клубларда фаолият олиб борган футболчи кейинчалик 2022-йил январ ойида „Страсбоург“ ёшлар академиясига қўшилиш учун Франсия пойтахтига жўнаб кетган[2].

2024-йилнинг 10-мартида Али Абдаллаҳ Лигуэ 1 турниридаги дебютини „Монаcо“га қарши ўйинда (1:0) захирадан майдонга тушган ҳолда ўтказган[3]. Унинг голлардаги биринчи иштироки 13-апрел куни „Реимс“ қарши ўйинда қайд этилган бўлиб футболчи Моïсе Саҳи Дионнинг голига голли узатма амалга оширган ва якунда жамоаси 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган[3][4]. 18-апрел куни эса Али Абдаллаҳ „Страсбоург“ билан 2027-йилгача мўлжалланган биринчи профессионал шартномасини имзолаган[3].

2024-йилнинг 30-августида Али Абдаллаҳ мавсумнинг қолган қисмига Нîмес клубига ижарага берилган[5][6]. Бироқ футболчининг ижараси 2025-йил январ ойи бошида қисқартирилган[7][8][9]. 2025-йилнинг 8-январида Али Абдаллаҳ Португалиянинг „Торреэнсе“ жамоасига ижара асосида кўчиб ўтган[10].

Терма жамоадаги карераси

Али Абдаллаҳ Франсиянинг бир неча ёш тоифасидаги жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Франсия У-16 таркибида 2022-йил 5-май куни бўлиб ўтган Германияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:1) дебют қилган[2].

Шахсий ҳаёти

Келиб чиқиши Маёттадан бўлган Али Абдаллаҳ Саинте-Мариэ шаҳрида туғилган[3][11].

Манбалар

  1. ↑ Абоубаcар Али Абдаллаҳ Соccерwай сайтида
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Абоубаcар Али Абдаллаҳ Франсия футбол федерацияси расмий сайтида (франсузча)
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Абоубаcар Али Абдаллаҳ сигне профессионнел ау Раcинг Cлуб де Страсбоург“ (фр-ФР). Маётте ла 1èре (2024-йил 18-апрел). Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  4. ↑ „Страсбоург вс. Реимс - 13 Април 2024 - Соccерwай“ (эн). ус.соccерwай.cом. 2024-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  5. ↑ „Нîмес : ун жеуне дéбарқуэ де Лигуэ 1 (офф)“ (фр). Фоот Натионал (2024-йил 30-август). Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  6. ↑ „Фоотбалл : Абоубаcар Али Абдаллаҳ à тире д'аиле, à ла дécоуверте ду Нîмоис прêтé пар Страсбоург“ (фр). мидилибре.фр. Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  7. ↑ „Нîмес Олймпиқуэ : Али Абдаллаҳ эст ретоурнé à Страсбоург, Делпеч эст à л’эссаи ау Манс“ (фр). мидилибре.фр. Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  8. ↑ Делпрат, Cолин „Нîмес Олймпиқуэ. Фин де прêт поур ле Страсбоургеоис Али Абдаллаҳ“ (фр). Ла Газетте (2025-йил 3-январ). Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  9. ↑ „Нîмес : прêтé, ун Cроcо ретоурне эн Лигуэ 1“ (фр). Фоот Натионал (2025-йил 3-январ). Қаралди: 2025-йил 3-январ.
  10. ↑ „Абоубаcар Али Абдаллаҳ é рефорçо!“ [Абоубаcар Али Абдаллаҳ ис а реинфорcемент!] (пт). С.C.У. Торреэнсе (2025-йил 8-январ). 2025-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 13-январ.
  11. ↑ рéдаcтион, Ла „Фоотбалл : Абоубаcар Али Абдаллаҳ ва режоиндре Нîмес эн прêт“ (фр-ФР). Маётте Ҳебдо (2024-йил 30-август). Қаралди: 2025-йил 3-январ.