Abr (obraz)
Абр (форсча) — булут. Алишер Навоий ижодида абр билан боғлиқ жуда кўп иборалар учрайди[1]:
- Абри бало — бало булути, офатли булут;
- Абри баҳор — баҳор булути, кўклам булути;
- Абри баҳорий — баҳорги булут, серёғин булут;
- Абри гуҳарбор — гавҳар ёғдирувчи булут; (мажозий) саховатли, қўли очиқ киши;
- Абри гуҳарсанж - гавҳар ёғдирувчи булут;
- Абри эҳсон — (мажозий) карам ва саховатда мардоналик, лутфу карам билан тўкин-сочин қилувчи;
- Абри кофурбез — қор ёғдирувчи булут;
- Абри карам — саховат, икром булути;
- Абри мутир — серёғин булут;
- Абри навбаҳор — эрта баҳордаги серёғин булут;
- Абри найсон — апрел ойидаги серёғин булут;
- Абри пурбор — қалин, серёғин булут;
- Абри ҳасрат — (мажозий) армон, қайғу ва ҳасратни кўпайтирувчи ҳодиса.
- Абри раҳмат — раҳмат ва барака ёмғирини келтирадиган булут;
- Абри қийрмонанд — қора булут
Абр ирфоний рамз шаклида банда ва Илоҳ ўртасидаги ҳижоб — парда. Бу шундай пардаки, истидлол ва ижтиҳод орқали Мутлақ Ҳақиқатга етишиш имконини беради. Шунингдек, абр илоҳий файз тимсоли сифатида ҳам қўлланилган.
Юзунг ғамида эрур абри навбаҳор кўзум,
Не айб, ер юзини қилса лолазор кўзум.
(„Ғаройиб ус-сиғар“, 434-ғазал)[2]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |