Abram Kogan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Абрам Аронович Коган (1897.29.5, Москва — 1982.2.7, Тошкент) — акушер-гинеколог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1948), тиббиёт фанлари доктори (1939), профессор (1940). Москва университети тиббиёт факултетини тугатгач (1924), шу факултет акушерликгинекология кафедрасида ординатор (1924—27), аспирант (1927—30), Москва вилояти раён касалхонасида, кейинчалик Москва тез ёрдам институтида, 1-Москва тиббиёт институти ва Бутуниттифоқ экспериментал тиббиёт институтида турли лавозимларда ишлаган (1930— 39), 1940-йилдан Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултети акушерлик-гинекология кафедраси мудири. Илмий ишлари акушерлик ва гинекологияга оид.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |