Абрам Моисеевич Малсев (1897.20.4, ҳозирги Доғистон Республикаси, Черюрт шаҳри – 1963.25.7, Тошкент) – генетик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган афоном (1943). Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факултетини тугатган (1928). Союз НИХИ Марказий селексия стансиясида ассистент (1928–31), стансия директори (1932–37), ЎзССР Ер ишлари халқ комиссари ўринбосари (1937–40), ЎзССР Давлат назорати қишлоқ хўжалиги гуруҳининг бош назоратчиси (1940-41), ЎзКП МК қишлоқ хўжалиги бўлими мудири (1941–42), Союз НИХИ директори (1942–55), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ғўза селексияси ва уруғчилиги кафедраси доценти ва мудири (1956–63). Илмий ишлари ғўза генетикаси, уруғчилиги, биологи-яси, систематикаси ва географияси масалаларига бағишланган.

Манбалар

  • Хлопчатник и исползование волокна, Т., 1956.