Abri bahor
Абри баҳор (форс - булут) — китобат санъатида қўлёзма китоб саҳифаларини безаш санъати; шунингдек, шу усулда яратилган тасвир. Махсус идишдаги дарахт елимининг сувдаги эритмасига елим ва бошқалар билан аралаштириб тайёрланган турли рангдаги бўёқлар мўйқалам ёрдамида навбати билан (тўқ рангдан оч рангга қараб) сурилади. Махсус тароқ воситасида турли расм (тасвир)лар ҳосил қилиб таралган елим юзасидаги бўёқлар устига сур қоғоз ёпилади; бир неча дақиқадан сўнг у оҳиста олиниб, қоғоздаги суюқлик оқиб тушиши учун бир учидан осиб қўйилади, кейин соя жойда қуритилади. Абри баҳорнинг эгри-бугри чизиқли мавҳум гулларидан ташқари мужассамотга усталар турли ҳандасий шакллар, ўсимликсимон мавзулар, ҳатто шеърий парчалар ҳам киритишган. Абри баҳор гуллари бири иккинчисини такрорламаган. Фақат моҳир усталаргина айнан бир нақшни бир неча марта такроран яратишга эришган. Усталар томонидан тилла зарралар билан ишланган Абри баҳор қоғози ҳам тайёрланган. Қўлёзма китобларни бу усулда безатиш Ҳирот китобат санъатида тараққий этди, ХВИ-ХВИИ асрларда кенг тарқалди. Табриз, Қазвин, Исфаҳон ва бошқаларда шу усулда безатиб тайёрланган қўлёзмалар учрайди. Ҳозирги кунда унутилиб кетган Абри баҳор санъатини қайтадан тиклашга уринишлар бўлди. Жумладан, Ўзбекистонда 1991-йил Абри баҳор санъатини тиклаган Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг бир гуруҳ илмий ходимлари (А. Мадраимов, Ш. Муҳаммаджонов, М. Салимов ва бошқалар) шу усулда безатилган бир неча қўлёзма китобларни қайта тикладилар.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абри баҳор“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |