Abronia macrocarpa
Аброниа маcроcарпа — йирик мевали қум вербена номи билан машҳур бўлган гулли ўсимликларнинг ноёб турларидан бири. У Техаснинг шарқий қисмига эндемик бўлиб, у ерда унинг ҳозирги диапазони Фреэстоне, Леон ва Роберцон округлари билан чекланган[1][2]. У саванналардаги очиқ қумтепаларда ўсади, чуқур, унумсиз тупроқларда ҳам учрайди. У биринчи марта 1968-йилда ўрганилган ва 1972-йилда янги тур сифатида таснифланган[3]. Бу Америка Қўшма Штатларининг федерал рўйхатига киритилган йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур ҳисобланади.
| Аброниа маcроcарпа | |
|---|---|
Муҳофаза қилиш ҳолати
| |
| Илмий классификация | |
| Вакиллик: | О'симликлар |
| Систематика: | Трачеопҳйтес |
| Систематика: | Ангиоспермс |
| Систематика: | Эудиcоц |
| Оила: | Нйcтагинаcеаэ |
| Ген: | Аброниа |
| Турлар: | А. маcроcарпа
|
| Биномиал номи | |
| Аброниа маcроcарпа | |
Тавсиф
Аброниа маcроcарпа — бўйи ярим метргача етадиган тукли, безсимон пояли кўп йиллик ўт. Овал шаклли баргларининг узунлиги 5 сантиметргача, кенглиги 3,5 см га етади ва нисбатан узун барг бандига эга. Ҳар бир тўпгулининг узунлиги 3 сантиметргача бўлган 75 тагача қизил ёки оч бинафша рангли гуллардан иборат. Қувурсимон, кучли хушбўй гуллар оқшом пайтида очилади ва куя капалаги томонидан чанглантирилади. Қанотчали меваси узунлиги 1,5 сантиметргача бўлиб, у шамол ёрдамида тарқалади.
Унинг табиий ўсиш жойи бошқа ўсимликлар учун ноқулай бўлган қумли тупроқлар, кўпинча эмандан қолган ўрмонларнинг тешиклари ҳисобланади[4].
Ушбу йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларга таҳдидлардан бири, яшаш жойларини йўқотишни хавфидир, чунки унинг ўсиш ҳудуди ишлаб чиқиш ва нефт қидириш ишлари сабабли қисқариб бормоқда[2]. Ўсиш жойи, шунингдек, йўлтанламас транспорт воситалари, пиёда ва отда ҳаракатланувчи аҳоли, ёнғинни ўчириш фаолияти, шунингдек, ажриқ ва ловеграсс (Эрагротис cурвула) каби маҳаллий бўлмаган турларнинг кўпайиб кетиши туфайли ҳам зарар кўради[2].
Яшаш сикли
Аброниа маcроcарпа феврал ва май ойларида, кўпинча кучли ёмғирдан кейин гуллайди[4]. У сфенкс куяси томонидан чангланади ва ёз ойларида мевасини тарқатади, шундан сўнг ўсимлик қуриб, кузда яна қайта ўсиб чиқади[4].
Фойдаланиш йўллари
Маҳаллий америкаликлар бу ўсимлик илдиз ва баргларидан теридаги жароҳатларини даволашда фойдаланишган ва илдизи баъзида маккажўхори уни билан аралаштириб, озиқ-овқат сифатида ишлатилган. Кейинчалик гулларидан хушбўй мойлар ва жун мато учун бўёқ сифатида ишлатилган[5].
Манбалар
- ↑ Техас Паркс анд Wилдлифе
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Тҳе Натуре Cонсерванcй“. 2002-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
- ↑ Галлоwай, Л. А. (1972). Аброниа маcроcарпа (Нйcтагинаcеаэ): а неw спеcиэс фром Техас. Бриттониа 24:2 148.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „ларге-фруитед санд вербена: Федерал & Стате Листед Планц оф Техас“ (эн). тпwд.техас.гов. Қаралди: 2019-йил 4-март.
- ↑ „архив нусхаси“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
Ҳаволалар
- Аброниа маcроcарпа (Катта мевали қумли вербена) УСДА ўсимликлари профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-23 санасида архивланган)
- УСФWС: „Катта мевали Қум Вербена тиклаш режаси“ — Кеннеди, К. ва Ж. Пооле. (1992).