Аброр Содиқович Содиқов (1906.9.17 — Тошкент — 1993.29.9) — физиолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1971), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1952), тиббиёт фанлари доктори (1952), профессор (1953). Ўрта Осиё университетини тугатган (1935). Тошкент тиббиёт академияси нормал физиология кафедрасида ассистент (193841), доцент (194152), кафедра мудири (1952—76), 1977-йилдан маслаҳатчи. Илмий ишлари иссиқ иқлим шароитида организмда бўладиган ўзгаришларни (климатофизиология) ўрганишга оид. Организмда сув ва туз алмашинувининг нерв системаси оркали бошқарилишини тадқиқ қилган.

Манбалар

  • Работоспособност скелетних мишс и некоториэ вопроси водносолевого обмена в условиях жаркого лета. Т., 1952.