Abror Zohidov
Аброр Зоҳидов (1979-йил 5-март, Андижон вилояти Асака тумани) – таниқли ўзбек журналисти, Шуҳрат медали соҳиби[1], Олтин қалам мукофоти совриндори[2]. Онкологик касалликларга чалинган болалар учун хайрия аксиялар ташкилотчиси[3].
Биографияси
Аброр Зоҳидов 1979-йил 5-март куни Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. 1995—2002-йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. Асл касби шифокорлик бўлса-да, журналистик фаолият билан шуғулланади. 2001—2017-йилларда бир қатор даврий нашрларда бош муҳаррирлик қилган[4].
Хайрия фаолияти
Аброр Зоҳидов вақти-вақти билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хайрия аксиялари уюштириб туради[3]. Хайрия фаолияти асосан онкологик касалликларга чалинган болаларга йўналтирилади. Жумладан, ўзига тегишли бўлган 62 йиллик тарихга эга сурат ауксион орқали 45 млн сўмга сотилгач, ушбу маблағ онкологик касалликлар билан курашаётган болаларни даволаш учун хайрия қилган[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 266 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди“ (2021-йил 24-август). Қаралди: 4-декабр 2024-йил.
- ↑ „Кун.уз’нинг уч вакили «Олтин қалам» танлови мукофотларини қўлга киритди“. кун.уз (2021-йил 3-май). Қаралди: 4-декабр 2024-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Каримова, Мафтуна. „Журналист Аброр Зоҳидов “қўлга тушди”“. ишонч.уз (2023-йил 23-октябр). Қаралди: 4-декабр 2024-йил.
- ↑ „Аброр Зоҳидов“. хабар.уз. Қаралди: 4-декабр 2024-йил.
- ↑ „Тошкентда тарихий сурат 45 миллион сўмга сотилди“ (2024-йил 8-май). Қаралди: 4-декабр 2024-йил.