Зуфаров Аброр Махамад-Содиқович (1971-йил 22-феврал, Тошкент) — ўзбек танбурчиси, мақом ижрочиси, педагог ва тадқиқотчи.

Аброр Зуфаров
Касби Танбурчи, мақом ижрочиси, педагог, тадқиқотчи
Фаолият йиллари 1990-йиллардан ҳозиргача
Миллати ўзбек

У сан’аткорлар сулоласига мансуб бўлиб, ота томондан машҳур созгар уста Усмон Зуфаров, онатомондан эса мақом устаси Турғун Алиматовлар авлодидан ҳисобланади. Отаси Муҳаммад-Содиқ Зуфаров ҳам созгар уста бўлган.

Ҳаёти ва та’лими

Аброр Зуфаров Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида вояга етган. Мусиқага бўлган қизиқиши оилавий муҳит та’сирида эрта шаклланган. Унинг илк устозларидан бири бобоси — Турғун Алиматов бўлган.

1989–1991-йилларда Тошкент давлат консерваториясининг тайёрлов курсларида таҳсил олган. 1991–1996-йилларда Тошкент давлат консерваториясида „Ан’анавий ижрочилик“ йўналиши бўйича танбур мутахассислигини эгаллаган. Та’лим жараёнида Турғун Алиматов, Фаттоҳхон Мамадалиев, Ҳасан Ражабий, Абдураҳим Ҳамидов каби устозлардан сабоқ олган.

Ижодий фаолияти

Аброр Зуфаровнинг саҳна фаолияти 1990-йилларнинг бошларида бошланган. 2000-йилда „Мозий“ созандалар ансамблига асос солган. 1998-йилда „Асрлар садоси“ республика кўрик-танловида ИИ ўринни қўлга киритган.

У асосан мақом ва халқ мусиқаси йўналишларида ижод қилади. Унинг репертуаридан „Сараҳбори Дугоҳ“, „Сараҳбори Наво“, „Баёт“, „Сегоҳ“, „Тановар“, „Тошкент ироғи“, „Чоргоҳ“ каби асарлар ўрин олган.

Педагогик ва илмий фаолияти

Аброр Зуфаров педагогик фаолиятини талабалик йилларидан бошлаган. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ҳамза номидаги лицей ҳамда маданият ва ма’рифат муассасаларида дарс берган.

У 10 дан ортиқ илмий мақола, ўқув қўлланма, дарслик, монография ва автореферат муаллифи. Танбур чолғуси учун махсус нота ва ўқув қўлланмалар яратган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг олтин фондида унинг аудио ва видео ёзувлари сақланади.

Ҳаволалар

ҳттпс://www.wомех.cом/виртуал/охус_cултуре/аброр_зуфаров ҳттпс://подробно.уз/cат/обчество/инструменталист-виртуоз-из-узбекистана-аброр-зуфаров-вйступил-в-венеции/ ҳттп://www.cлассиcмусиc.уз/Аброр.ҳтм