Абруй (унвони; қадимги туркча Ала, хитойча Або — катта маъносида, асл исми — Тўрамон) (? — тахминан 585, Пойкенд) — кадиварлар қўзғолони раҳбари.

Баъзи тарихчиларнинг фикрича, турк хоқони Муғон (Муқон) билан Суғд канизагидан туғилган шаҳзода Тўрамоннинг унвони Або хоқон (форс. Абруй) бўлган. Абруй Шарқий турк хоқонлигидаги тахт учун курашларда мағлуб бўлгач, онаси, хотини, болачақасидан ажраганча, озгина тарафдорлари билан Зарафшон воҳасига қочиб келиб қўзғолон кўтарган. Бухоро аҳолиси Абруйни Пойкенд шаҳри ҳокими этиб тайинлаган. Қўзғолон бостирилгач, Абруй қийнаб ўлдирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абруй“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Гумилев Л. Н., Древние тюрки. М., 1967.