Abstraksiya
Абстраксия (лот. абстраcтио — ажратиш, мавҳумлаш) — 1) бутуннинг томони, моменти, бўлаги, фрагменти, ривожлана олмаган, бир томонлама, фрагментар (абстракт) нарса; 2) билишда обектив реалликдаги предмет, ҳодисаларнинг иккинчи даражали, унча муҳим бўлмаган айрим хусусиятларидан хаёлан узоқлаштирувчи ва шу асосда уларнинг энг муҳим, асосий томонларини бўрттириб кўрсатувчи фикрий модел. Нарса ва ҳодисаларнинг конкрет томон, белгиларидан узоқлашиш ва муҳим жиҳат, белгиларини ажратиш жараёни абстраксиялаш (мавҳумлаштириш), шу жараённинг натижаси, якуни, хулосаси эса абстраксия дейилади. Абстраксия билишда тушунча, категория шаклида намоён бўлади. Мавҳумлаштириш асосан тафаккурнинг муҳим хусусияти ҳисобланса-да, лекин тасаввурда ҳам абстраксиянинг айрим элементларини учратиш мумкин. Абстраксиялаш жараёнида турли категориялар, қонун, қонуният, сабабият каби мавҳум тушунчалар вужудга келиб, бу тушунча ва категориялар оламни билишнинг муҳим якунларини, натижаларини қуролларини ташкил этади. Оламни ўрганишда, ҳодисаларнинг моҳиятини очишда, улар ҳақида тўғри хулосалар чиқаришда абстраксиянинг аҳамияти катта. Абстраксиялаш миянинг соф ички маҳсули эмас, у реалликдаги ҳодисалар хусусиятини у ёки бу тарзда акс эттиришнинг ҳосиласидир. Реалликдаги ҳар бир предмет бевосита ёки билвосита бошқа предмет билан боғлиқ ва у билан бирга қандайдир умумийликка эга. Шунинг учун ҳар бир предметнинг фақат ўзига хос хислатлари билан бирга умумий томонлари ҳам борки, булар шу предметнинг маълум тартибга, қандайдир умумий қонуниятга бўйсунишини кўрсатади. Шу умумий томонларда бир турдаги қатор предметларнинг ҳаммасига хос бўлган хусусиятлар ифодаланади, буни фақат предметнинг айрим томонларини мавҳумлаштириш, улардан узоқлашиб, умумий томонларини аниқлабгина билиш мумкин. Абстраксия жараёнида реал предметлардан ажралиб қолиш ҳодисалари ҳам кўп учрайди, бунда у асосли хулосаларга эмас, балки хато натижаларга, қуруқ формула, схемаларга олиб келади. Абстраксия илм-фан, санъат учун реалликни тўғри ва чуқур, ҳар томонлама билиш қуроли бўлиб хизмат қилади. Фалсафа абстраксия ва абстраксиялашнинг моҳияти, мазмуни, табиати, аҳамиятини энг умумий шаклда ёритиб беради. Абстраксиянинг турли хусусий томонлари мантиқ, психологияда ҳам таҳлил этилади. Абстраксия диалектика доирасида талқин этилганда, „конкретликдан абстрактликка ўтиш“ ва „абстрактликдан конкретликка ўтиш“ деган диалектик билиш усуллари асослаб берилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абстраксия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |