Абу-л-Ҳасан Али Абу-л-Адён- тасаввуф шайхи.

„Насойим ул-муҳаббат“да тилга олинган тасаввуф шайхларидан бири. Куняси – Абу-л-Ҳасан. Турли дин намояндалари билан мунозарага киришиб, уларни баҳсда мағлуб этгани учун „Абу-л-Адён“ (Динларнинг отаси, билимдони) номи билан машҳур бўлган. Жунайд ал-Бағдодий, Абу Саид Харроз билан ҳам мулоқот қилган. Навоий „Насойим ул-муҳаббат“га ушбу шайх билан боғлиқ бобни киритган.