Абу (арабча: أبو‎‎ — ота сўзининг изофа ҳолатидаги шакли) — араблар ва бошқа мусулмон халқларда кўпчилик куняларнинг таркибий қисми.

Мас., Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва б. „Абу“ билан келган исм шахснинг отаси эканлигини, „ибн“ билан келган исм эса шахснинг ўғли эканлигини билдиради. „Абу“ сўзи турдош от маъносида ҳам ишлатилади. Бунда у куня бўлмайди. Мас., "Абунназзора — „кўзойнак отаси“ (яъни кўзойнак тақиб юрадиган киши). Баъзан „Абу“ сўзи ҳайвонлар ва жонсиз нарсаларга нисбатан ҳам қўлланади. Мас., „Абу риёҳ“ — „шамол отаси“ (яъни қайси томондан шамол эсаётганлигини кўрсатувчи темир паррак) (флюгер); „Абуляқзон“ — хўроз. Кўпгина адабий сўз ва атамалар қатори „Абу“ сўзи ҳам ўзбек адабий тилида 9—10 асрлардан бошлаб туркий сўз ва атамалар билан ёнма-ён, гоҳ уларнинг ўрнида қўлланила бошланган. Мас., Алишер Навоий қуйидаги шеърий байтида „бобо“ сўзи ўрнида арабча „жадд“ ва „ота“ сўзи ўрнида „аб“ сўзини қўллаган:

''Дегач абжад, бошиға уйрулурлар —
Қамар бирла қуёш, яъни жаду аб.

Адабиётлар

  • "Абу". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000-йил. 

Андоза:Араб тили