Муқрий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Аҳмад бин Муҳаммад (ваф. 970) – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Юсуф бин Ҳусайн Розий, Абдуллоҳ Харроз, Музаффар Кирмоншоҳий, Рувайм, Журайрий, Ибн Ато суҳбатидан баҳраманд бўлган. Муқрий ёшлигидаёқ отасидан етим қолади, мерос қолган эллик минг дирҳамнинг барчасини дарвешларга садақа қилиб, ёлғиз ва йўл озиғисиз, тажрид ва таваккул билан ҳаж фарзини адо этади.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаёти ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.